"Дунё гўзали-2012" танловининг ғолиби 23 ёшли хитойлик Юй Вэнься бўлди. Бу хитойликларнинг иккинчи бор ана шу танловда ғолиб чиқишидир. 2007 йилда ҳам танловда Хитой номидан қатнашган 23 ёшли Чжан Цзилин дунёнинг энг мафтункор аёли деб топилганди.
Associated Press нинг хабар беришича, иккинчи ўрин уэлслик Софи Элизабет Моулдс (Sophie Elizabeth Moulds) ва учинчи ўринни австралиялик Жессика Мишел (Jessica Michelle Kahawaty) эгаллаган. Танлов ғолибига экс дунё гўзали венесуэлалик Ивиан Саркос тожни кийдириб қўйди.
Дунё гўзали Юй ҳозирда мусиқий билмларни ўзлаштирмоқда ва келажакда мусиқадан дарс бермоқчи. У бу йил жуда рақибларини ортда қолдиришга эришди. Зеро, тожга бу йил ҳар қачонгидан ҳам кўп – 116 нафар киши номзодлик қилганди. Тадбир Хитойнинг Ордос шаҳридаги майдонда бўлиб ўтди.
"Дунё гўзали” танловида энг кўп ғалаба қозониш бўйича ҳозирда Венесуэла вакиллари олдиндан боришмоқда. Ушбу юрт вакиллари жами 6 марта тожни қўлга киритишган. Ундан кейин ўринларда 5мартала ғалаба қозонган Ҳиндистон ва Буюк Британия гўзаллари боришмоқда.
$IMAGE4$
MANBA: Darakch.uz