Тошкент дунёнинг энг яхшишаҳарлари рейтингидан ўринолди
Британиянинг нуфузли “Экономист” журнали бўлинмаси – Economist Intelligence Unit (EIU) компанияси рейтингига кўра, Тошкент дунёнинг яшаш қулай бўлган шаҳарлари орасида 58- ўринни эгаллади. Economist Intelligence Unit бу йили шаҳарлар рейтинги имкон қадар холис бўлиши учун барча чораларни амалга оширди – танловнинг энг яхши мезонлари конкурсини эълон қилди ва BuzzData тадқиқот фирмаси билан ҳамкорликда дунёнингэнг яхши шаҳарларини аниқлаш бўйича такомиллаштирилган комплекс рейтингни ишлаб чиқди. Бу йилги рейтинг барқарорлик, соғлиқни сақлаш хизматлари, маданий ва атроф-муҳит сифати, таълим даражаси ва инфратузилмаси каби анъанавий кўрсаткичлар билан бирга яшил экинзорлар майдони, ҳавонинг сифати, ҳудудларнинг тавсифлари, табиий дам олиш масканларига яқинлиги, дунё миқёсидаги маданий мерос объектлари, ҳудудий ва халқаро транспорт алоқаларининг мавжудлиги каби мезонлар билан бойитилди. Ана шу кўрсаткичлар бўйича яшаш учун қулай бўлган дунёнинг 140 та шаҳри ўртасида танлов ўтказилди. 70 та энг яхши шаҳарларнинг якуний рўйхатидан Осиёнинг 30 шаҳри, Европанинг 18 шаҳри, Шимолий ва Жанубий Американинг 18, Африка қитъасининг 3 шаҳри ҳамда Австралия ва Океанияга тегишли бўлган битта шаҳар ўрин олди. Шуниси эътиборга сазоворки, танловда Марказий Осиё ва Кавказ ҳудудидан фақат битта шаҳар – Тошкент иштирок этди. Ўзбекистон пойтахти дунёнинг ободлик ва яшаш қулайлиги рейтингида 140 шаҳар орасида юқори 58-ўриндан жой олиб, жаҳон таснифидаги яшаш энг қулай бўлган йирик шаҳарлар орасидан муносиб ўрин эгаллади. Economist Intelligence Unit экспертлари томонидан, айниқса, шаҳар аҳолисининг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар кўрсаткичи юқори баҳоланди. Бу мезон бўйича асосан Европа ва Шимолий Америкада жойлашган 36 шаҳар бизнинг пойтахтимизга қараганда юқорироқ ўринниэгаллади, холос. Дунё рейтингида соғлиқни сақлаш хизматлари сифати ва улардан фойдаланиш имкониятлари ҳам юқори баҳоланиб, ушбу кўрсаткич бўйича Тошкент дунёда 48-ўринни эгаллади. Ўзбекистон пойтахти транспорт ва коммуникация инфратузилмаси ривожланиши бўйича ҳам дунёнинг энг илғор 50 шаҳри сирасига киритилди. Манба:darakchi.uz