3D форматдаги фильмлар учун энди кўзойнак шарт эмас
Янги техниканинг илк намуналари бир йилдан сўнг сотувга чиқади.
Немис институти олимларнинг тадқиқотлари натижасида яқинда 3D форматдаги фильмларни уйда махсус кўзойнаксиз кўриш имконияти пайдо бўлади. Кўзойнакни ўрнини босадиган мослама эндиликда телевизорни ўзига ўрнатилган бўлади. Айни дамда бундай экранли телевизорлар мавжуд, аммо омма учун сотувга яқин орада чиқади. Бир неча йилдан бери ишлаб чиқарувчилар кўзойнакни ўрнини босадиган экранлар устида ишлаб ва ниҳоят ушбу натижага эришишди. Махсус экранли телевизорлар кенг омма эътиборига IFA кўргазмасида тақдим этилади. Мазкур кўргазма Берлинда 31 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади. Янги телевизион экранлар бутун дунё томошабинларига 3D форматдаги кўриниш билан уйда кўзойнаксиз ўтириб роҳатланиш имкониятини беради.