Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари
Ғазо секторидаги бир нечта
объектларга ракета
зарбаларини берди. Бунга
фаластинликларнинг Исроил
ҳудудини ўққа тутгани сабаб
бўлган, дея хабар беради The
Jerusalem Post.
Исроил мудофаа ҳарбий
штабидан маълум
қилишларича, ракета
зарбалари асосан Ғазодаги
иккита объектга қаратилди.
Айнан ушбу объектларда
қурол аслаҳалар ишлаб
чиқарилиб ҳамда сақланар
эди. Исроил томонинг хабарига
кўра, ташланган ракеталар
мўлжалга аниқ борган ва
техникалар базага
муваффақият билан қайтиб
келган.
ХАМАС ҳаракати ўз навбатида
давлат хавфсизлик хизматига
қарашли икки омбор
бомбардимон қилинганини
тасдиқлади. Шу билан бирга
база ёнидаги уйда яшовчи
икки нафар аёл
жароҳталанган.