Bosh sahifa » 2012»Sentyabr»10 » Тожикистон 2013 йилда Роғун ГЭС қурилиши учун кўпроқ маблағ ажратмоқчи
23:44
Тожикистон 2013 йилда Роғун ГЭС қурилиши учун кўпроқ маблағ ажратмоқчи
Тожикистон ҳукумати 2013
йилда Роғун ГЭСи қурилиши
учун давлат бюджетидан 1
млрд. сомони (208
млн.доллардан зиёд)
миқдордаги маблағни
ажратишни
режалаштирмоқда. Бу ҳақда
Avesta.tj сайти Тожикистон
молия вазирлиги маълумотига
таяниб хабар берган.
"2013 йил учун давлат
бюджети лойиҳасида Роғун
ГЭСини молиялаштиришни
жорий йилга нисбатан
ошириш назарда тутилган. Бу
йил ГЭСни тиклаш ишлари учун
800 млн. сомони (180
млн.доллар) ажратилиши
керак", -дейилади вазирлик
маълумотида.
Унга кўра Роғун ГЭСи
акциялари ва
сертификатларидан келиб
тушадиган маблағ ҳисобига
иншоотни молиялаштириш
жараёни йилдан-йилга ошириб
борилади.
Расмий маълумотларга кўра,
2012 йилнинг январ-июл
ойларида Роғун ГЭС учун 483,6
млн сомони сафарбар этилган.
Бу эса ўтган йилга қараганда
24,3 млн сомонига кўп
деганидир.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда
Роғун ГЭСида қурилиш ишлари
тўхтатилган. Бутунжаҳон
банки олиб бораётган
экспертиза натижалари эълон
қилингандан кейин, ушбу
қурилишнинг кейинги
тақдирига ойдинлик
киритилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон
томони мазкур йирик
иншоотни қурилиши бутун
Марказий Осиё давлатлари
учун тахликали бўлиши
ҳақида огоҳлантириб
келмоқда. Зеро, Роғун ГЭСи
нафақат сув ресурслари
тахчил бўлган Марказий Осиё
минтақаси қишлоқ хўжалигига
балки аҳоли ҳаётига ҳам
жиддий хавф солиши
экспертлар томонидан
тасдиқланган. Ушбу гигант
иншоотнинг сейсмик фаол
ҳудудда қурилаётгани ва
унинг конструкцияси бугунги
кун талабларига мутлақо
жавоб бермаслиги, кучли
зилзилалар оқибатида бу ерда
тасаввур қилиб бўлмас
даражада талофатларни
келтириб чиқариши
мумкинлиги бот-бот
айтилмоқда. Қолаверса
трансчегаравий дарё
сувларидан фойдаланишда
умумэътироф этилган ҳалқаро
норма ва қоидаларга амал
қилиниши лозимлиги ҳақида
куни- кеча Остонода расмий
ташриф билан бўлиб қайтган
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ислом Каримов
ҳам яна бир таъкидлаб ўтди.
Бироқ Тожикистон
расмийларининг вазиятга
тўғри баҳо бера олмаётгани,
ушбу масалани ҳал этишга
тўсқинлик қилмоқда, дейиш
мумкин.