Bosh sahifa » 2012»Sentyabr»17 » Нихад Авад: Исломни таҳқирлаган филм атрофидаги шов-шув эътиборни муҳим масалалардан чалғитмоқда
22:19
Нихад Авад: Исломни таҳқирлаган филм атрофидаги шов-шув эътиборни муҳим масалалардан чалғитмоқда
АҚШда тасмага олинган, Исломни таҳқирлаган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми атрофидаги шов- шув – эътиборни муҳимроқ масалалардан чалғитишликка қилинган уринишдир, шу жумладан, Суриядаги вазиятдан ҳамда фаластинликлар аҳволидан. Бу ҳақда шанба куни АҚШнинг Америка-Ислом муносабатлари Кенгаши раиси Нихад Авад ўзининг Яқин Шарқ халқларига қилган видеомурожаатида баён қилди.
Аваднинг такидлашича, пайҳамбар Муҳаммад (САВ) ҳақидаги паст сифатли филмнинг пайдо бўлишлиги “диний нафратни келтириб чиқариш ҳамда «Араб бахоридан» кейин озодликка эришган жамиятлардаги ҳолатни яхшилашликка бўлаётган ижобий уринишлардан эътиборни чалғитишни мақсад қилган”.
“Филм атрофидаги шов-шув – Суриядаги озодлик учун кураш, Фаластин халқи учун адолатга эришишлик зарурияти ва Бирмада мусулмонларни қатл қилишнинг давом этишлиги каби жиддий масалалардан эътиборни чалғитади”, – хисоблайди у.
Кенгаш раисининг сўзларига кўра, мазкур жанжалли филмда ифода қилинган диний нафратни оддий америкаликларга ва АҚШ ҳукуматига ҳослаб бўлмайди.
АҚШда Исломни таҳқирлаган филм чиққач, бир қатор мусулмонлар мамлакатларида, шу жумладан, Ливияда, Мисрда, Суданда, Тунисда америкага қарши норозилик намоишлари бошланиб кетди. Бенғозида АҚШ элчихонасига қилинган ҳужум оқибатида мамлакатдаги америка элчиси ва яна уч нафар дипломат ҳалок бўлди.