Ислом пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом шахсини ҳақорат қилган филм намойишини чеклаш учун YouTube порталини блок қилаётган ёки чеклаётган давлатлар сафига тез орада Россия ҳам қўшилиши мумкин.
Россия Коммуникация ва алоқа вазири Николай Никифоровнинг бу ҳақда Twitter саҳифасида қолдирган хабарида порталга тўсиқ ёки чеклов ноябр ойида — Россияда болаларни хавфли ахборотлардан сақлаш тўғрисидаги қонун кучга кириши билан қўйилиши мумкинлиги айтилган.
YouTubeга эгалик қилаётган Google компанияси Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Ливия ва Малайзияда порталнинг ушбу филмга элтувчи йўлларга тўсиқ қўйди. Аммо, компания бу филмни порталдан олиб ташлаш сўровини сўз эркинликгини чекламаслик нияти билан рад этган.
Бугун Бангладеш ҳукумати ҳам YouTube порталини блок қилганини эълон қилди.
Эроннинг Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаий эса нацистлар тарғиботини тақиқлаётган Ғарб давлатларини сўз эркинлиги баҳонасида мусулмонларни ҳақорат қилувчи ғояларга йўл бераётганликда айблади.