Муниса Ризаева нега Москвага серқатнов бўлиб қолди?
Муниса Ризаева ва “Уммон” гуруҳининг “Во, ажаб” номли қўшиғи мухлислар орасида оммалашиб улгурди...
Ўзининг илк дуэтини тақдим этган Муниса “Менинг дадам бўйдоқ” фильмига Алишер Узоқов билан ҳамкорликда саундтрек ҳам ижро этишга улгурди. Ушбу дуэтнинг клипи яқин кунларда премьера қилинади. Бундан ташқари, хонанда тез кунларда “Дайди” номли янги шўхчан қўшиғини ҳам мухлисларига тақдим этади. Элдор Қаюм сўзи ва мусиқаси билан куйланган таронанинг аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Сўнгги пайтларда фақат рақсбоп қўшиқлар куйлаётган Муниса Ризаева клипмейкер Ёдгор Носиров билан “Қайларда” номли қўшиғига клип суратга оляпти. Ушбу таронанинг шеъри ҳам, мусиқаси ҳам Мунисага тегишли. Бундан ташқари, Муниса Ризаева кейинги ойнинг биринчи ярмида Москва шаҳрига “учиб” кетяпти. Бу шаҳарга серқатнов бўлиб қолган хонандадан сафар ҳақида сўраганимизда, у Россиянинг нуфузли телелойиҳаларидан бирида иштирок этаётганини билдирди. Қолган тафсилотларни у ердан қайтгач маълум қилишини айтди.
Манба: darakchi.uz