35 ёшли поп-юлдуз ўз мухлисларига илк фарзандини кутаётганини маълум қилди. Фарзандининг отаси «Барселона» ҳимоячиси ва Испания терма жамоаси футболчиси 25 ёшли Жерар Пикедир. Мазкур хабар қўшиқчи томонидан инглиз ва испан тилида расман эълон қилинди. Айни дамда Жерар ва Шакира ота-она бўлишга ўзларини тайёрлаб, ишга оид лойиҳаларидан вақтинча воз кечишга қарор қилишган. Жерар Пике бу ҳақда шахсан бирор фикр билдирмаса-да, “Твиттер” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида сўрғич расмини намойиш этди. Эслатиб ўтамиз, Лотин Америкаси юлдузи
Шакиранинг ҳомиладорлиги ҳақидаги
хабар июнь ойида тарқалган ва
мухлисларининг қувончига сабаб бўлганди.
Орадан икки ой ўтгачгина, Шакира бу
хабарни расман тасдиқлади.