Сешанба куни Twitter микроблогида Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилей тантаналари бекор қилингани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Кун давомида ижтимоий тармоқдаги ўзбек футболи ишқибозлари бу мавзуни муҳокама қилди.
"100 йиллик" деган терминни унутинглар! Футболимиз энди 100 ёшда эмас” деб ёзди ҳафсаласи пир бўлган футбол мухлисларидан бири.
Fk.uz сайти "100 йиллик юбилей қолдирилди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилиб, Ўзбекистон футбол федерациясидаги маъсуллардан бири билан суҳбатни эълон қилди.
БМТнинг кенг тасмали алоқа бўйича комиссияси ҳисоботига кўра, аҳолининг Интернетга чиқа олиш имконияти билан таъминланганлиги бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида иккинчи ўринда туради.