Ўшдаги таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Иззатулло Рахматуллаевнинг айтишича, бундан уч кун аввал Қирғизистон ҳукумати қошидаги Экология ва техник хавфсизлик бўйича давлат инспекцияси ходимлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Навоий кўчасидаги 20 та тадбиркорлик объектини ёпиб, мухрлаб кетган. Бунинг натижасида юздан ортиқ одам ишсиз қолган, тадбиркорлар эса катта миқдорда зиён тортмоқда.
- Аслида, қонун Экология ва техник хавфсизлик бўйича давлат инспекцияси ходимлари томонида. Лекин инспекция ходимлари бу ишни амалга оширишда қонун талабларини қўпол равишда бузган. Тадбиркорларга огоҳлантириш берилиши лозим эди. Огоҳлантириш муддати ўтганидан сўнггина дўконлар ёпилиши ёки ишлашага қайта рухсат берилиши мумкин эди, -дейди Иззатулло Рахматуллаев.
Айни пайтда тадбиркорлар давлат тузилмаси ҳаракатига норозилик билдириб БМТнинг Ўшдаги ваколатхонасига шикоят қилишган. Бу ерда уларга ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилинишига кўмак бериш ваъда қилинмоқда.
Қуйида Иззатулло Рахматуллаев билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.