Лондонда Қирғизистоннинг собик президенти ўғли қамоққа олинди
Собиқ президент Қурмонбек
Бакиевнинг ўғли Қирғизистон хуқуқ
ҳимоячиларининг расмий талаби
билан Лондонда қўлга олинди. Бу
хақда кеча жума куни кечқурун
Қирғизистон президенти матбуот хизмати рахбарияти маълум қилди.
Отасининг ҳукмдорлиги даврида
Максим Бакиев тараққиёт, инновация
ва инвестиция марказий
агентликларини бошқарган. 2010
йили апрель тўнтаришидан кейин, у
Британияга яширинган. Мамлакатда кичик-Бакиев коррупция ва
порахўрликда, киримларни
яширишда айбланмоқда. Унга
нисбатан Интерпол орқали халқаро
қидирув эълон қилинган. Қирғизистон билан Британия орасида
келишув йўқлиги боис Максим
Бакиевнинг АҚШга экстрадиция
қилиниши мумкин. АҚШ
қонунчилигида кичик-Бакиев
айбланаётган жиноятлар учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш
жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтсак, 90 га яқин киши ҳалок
бўлиб, мингдан ортиғи турли
даражада жарохат олган давлат
тўнтаришидан кейин собиқ президет
Бакиев ва унинг бир қатор қариндош
уруғлари қатли ом ва бошқа жиноятларда айбланиб, уларга
нисбатан халқаро қидурув эълон
қилинган. 2010 йили Жалолободда собиқ
президентнинг укаси Аҳмат Бакиев
қўлга олинган. 2011 йили августда
оммавий тартибсизлик уюштириш ва
миллатлараро уруш чиқаришда
айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилган. (Бироқ, у қамоқдан
ҳам, мамлакатдан ҳам қочиб
улгирган.)