Хонандага
зиён
етмади.Ўзбек эстрадасининг ёш умидли вакилларидан бири Зиёда (Қобилова) 20 октябр куни автоҳалокатга учради ва шу заҳоти Республика шошилинч илмий-тиббий марказига олиб кетилган. Хонанда маъмури Темур исмли йигитнинг Даракчи.Уз га хабар беришича Зиёда эртаси куни касалхонадан чиққан, соғлиғи қониқарли даражада. -Айрим ОАВ томонидан Зиёданинг мияси чайқалган деган гап-сўзлар ёлғон, дейди Темур.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Зиёда кино ва мусиқа оламидаги ижоди билан танилган санъаткорлар сирасига киради. Украиналик хонанда Руслананинг Wild Dances қўшиғини ўзбекча ижро этгач, уни Ўзбекистон ташқарисида ҳам таний бошлашди. Ўз навбатида Зиёда айнан дунё ҳит қўшиқларини ўзлаштириб олишда кўп танқид қилинади. Лекин у бундай гап-сўзларга эътибор бермаган ҳолда, ўз йўлида давом этмоқда. У шунингдек Руслана ва Бритни Спирс қўшиқларидан фойдаланган ҳозирча ягона ўзбек хонандаси ҳисобланади. Шунингдек унинг ижросидаги Хатуба қўшиғи ҳам Шарқ хит қўшиқлари сирасига киради. Ушбу тарона ўзбек ва ҳинд киноижодкорлари томоиндан суратга олинган «Али-бобо ва 40 қароқчи» бадиий филмининг энг севимли қўшиқларидан бирдир. Филмда ушбу қўшиққа ҳинд киноси юлдузи Зинат Аман бетакрор рақс тушгани кўпчиликнинг ёдида.