Bosh sahifa » 2012 » Noyabr » 1 » Ўзбекистондаги ҳар бир амалдороқибат турма бўлишлигини яхшибилади.
00:19
Ўзбекистондаги ҳар бир амалдороқибат турма бўлишлигини яхшибилади.
Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси,
қишлоқ жойларида намунали
лоиҳалар асосида ўзига хос турар
жой уйларни ўз вақтида қуриш ва
ишга топшириш ишларини етарли
даражада ташкил қилмаганликлари учун, бир қатор вилоятлар
ҳокимларини, ҳамда «Қишлоқ
қурилиш инвест» компанияси ва
савдо-ҳиссадорлик банки
бошлиқларини танқид қилди. Ҳукумат, мамлакатнинг 11 районида,
қишлоқ жойларида намунали уйлар
қуриш йиллик плани
бажарилмаганлиги масъулиятини
маҳаллий амалдорлар зиммасига
юклади ва шу районлар бошлиқлари қаттиқ хайфсан олдилар. Амалдорларга нисбатан қаттиқ
чоралар ва жиноъий жавобгарликка
тортишлар, президент Ислом
Каримовнинг 2012 йилнинг 16
мартида халқ депутатлари шахар
кенгашида овоза қилган, қонунга сўзсиз итоат қилиш ва одамлар
эхтиёжига эътиборлироқ бўлиш
ҳақидаги талабларининг мантиқий
давомидир. “Шу сўзлардан кейин ҳуқуққўллов
структураларига, пастки табақадаги
бошлиқларни тинимсиз кузатув
остига олиш ва имкон борича уларни
кўпроқ қамаш ҳақида кўрсатма
берилган”, – дейди исми маълум қилинмаслик шарти билан ўзбек
парламентидаги депутат. Йил бошидан буён Тошкентнинг
ўзидагина Бектемир район ҳокими,
Миробод райони ҳокими ўринбосари,
Олмазор райони ҳокимининг биринчи
ўринбосари, Тошкент шахар
қурилиш бўлими бошлиғи ва бинолар хизмати департаменти
бошлиғи ишдан олинган ва қамалган. Лекин, муаммонинг асосий сабаби
амалдорларнинг ноқобиллигида эмас,
юкланган вазифаларни бажаришлик
учун керакли бўлган имконият ва
заҳираларнинг йўқлигида, дейшади
кузатувчилар. Булар – биринчидан, маҳсус ишчи
кучининг ва тажрибали
мутаҳассисларнинг етишмаслигида.
Ҳар йили минглаган ўзбекистонлик
қурувчилар Қозоқстон ва Россияга
иш излаб чиқиб кетади. Иккинчидан, бюджетдан жуда оз пул ажратишлик
ва ўзбек иқтисодининг мавҳумлиги
сабаб, соҳаларни молиявий
таъминлашдаги доимий камомад. Вазирлар маҳкамасининг жорий
йилдаги кенгашида “2013 йилда
қишлоқ жойларида намунали
лоиҳалар асосида ўзига хос турар
жой уйларни қуриш программасини
тайёрлашлик чоралари ҳақида” қарор қабул қилинган эди. Бироқ,
мазкур программани амалга ошириш
муддатининг охирига келиб, худди
юқоридагидай муаммолар юзага
келишлиги мумкин. “Бу масалани ҳал қилишликка
бюджетда пул йўқ. Коммунал
ҳизматлар нарҳининг баландлигидан
ва қишлоқларда турар жойларнинг
етишмаслигидан одамлар норози,
шунинг учун ҳам турар жой қуришлик ва коммунал соҳа
мамлакат раҳбарияти учун муаммоли
масала”, – дейди Тошкентдаги
таҳлилчи. Агар, ҳукуматдагилар ҳақиқатдан
ҳам вазиятни яхшиламоқчи
бўлсалар, амалдорларни қамаш
ўрнига, коммунал ҳамда қурилиш
сохаларини такомиллаштиришга
эътибор қаратишлари лозим. Қамоқ таҳдиди остида ҳам улар, бари бир,
ҳеч нарса қила олмайдилар, –
хисоблайди тошкентлик сиёсатшунос
Баходир Сафоев. “Ҳар бир амалдор,
оқибат турма билан тугашлигини
яхши тушунади”, – якунлади у.