Bosh sahifa » 2012»Noyabr»1 » Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сайловлари куни белгиланди
00:32
Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сайловлари куни белгиланди
Сайлов 25 ноябрда бўлиб ўтади.
Ҳалқ депуптатлари Тошкент шаҳар кенгашига сайловлар ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказиладиган сайловлар санасини эълон қилди. Бу ҳақда «Вечерний Ташкент» газетаси хабар беради. Унга кўра жорий йилнинг 25 ноябрь куни қуйидаги округларда сайловлар бўлиб ўтади:
17-Мингўрик (Миробод тумани);
33-Тараққиёт (Хамза тумани);
37-Қурувчилар (Хамза тумани);
52-Уста Ширин (Юнусобод тумани);
60-Ракат (Яккасарой тумани).
Тошкент шаҳар Комиссияси томонидан сайловларни ташкил этиш
ва ўтказиш режаси тайёрланди шунингдек қонунчиликка асосан сайлов кунидан 25 кун олдин округ сайлов комиссиялари таркиблари тасдиқланди.