Хонанда
турмушга чиқаётганини расман тасдиқлади.
29 октябрь куни пойтахтимиздаги "Patrick" кафесида қўшиқчи Райҳон ва ОАВ ходимлари билан матбуот анжуманини ўтказди. Унда сўнгги пайтларда катта миш-мишларга сабаб бўлаётган Райҳоннинг турмуш қураётганлиги ҳақидаги гапларга аниқлик киритилди.
[b] - Райҳон, энг аввало турмуш қураётганлигингиз ҳақида расмий жавобни олишни истар эдик. [/b]
- Ҳа, турмуш қураётганим рост! Йигитали билан тўйимиз 16 ноябрь куни "Версал" ресторанида бўлиб ўтади.
[b] - Тўйингизда ОАВ ҳодимларини ҳам бўлишини истайсизми? Яъни, журналистлар келиб фотосуратларга тушириб, мухлисларга тўй ҳақида батафсилроқ ёритишларини? [/b]
- Тўй бу оилавий маросим. Буни биз оилавий тарзда, яқин дўсту- биродарларимиз билан бирга нишонламоқчимиз. Кимдир ўз фотосуратини ОАВда кўришни истамаслиги мумкин. Шу сабабдан энг яхшиси биз ўзимиз фотосуратларни танлаб-танлаб сизларга тақдим этганимиз маъқул. Шунда ҳаммаси жойида бўлади, деб ўйлайман. Қолаверса, тўйни у қадар катта қилиш ниятимиз йўқ.
[b]- Тўйга кириш қатъий таклифнома назорати билан бўлса керак? [/b]
- Албатта. Бундай қилмасак ҳам бўлмайди. Бир санъаткорнинг никоҳ оқшомига биз ҳам таклиф қилинган эдик. Бордик. Одам жуда кўп. Ҳеч ким, ҳеч ким билан иши ҳам йўқ. Санъаткорлар учун ажратилган жой қаерда эканлигини сўраганимизда бизга бир жойни кўрсатиб юборишди. Бориб қарасак ўтиргани ҳам жой йўқ. Қайтиб чиқиб кетишга тўғри келди. Шу каби ҳолат бизнинг ҳам тўйимизда кузатилишини истамас
эдик. Келган меҳмонларни хафа қилиб қўйиш ниятим йўқ.
[b]- Чиқарилган таклифномалар ҳам ноодатий экан. Бундай таклифномалар чиқариш ғояси кимдан чиқди? [/b]
- Ҳа, таклифномани ўзгачароқ қилишга ҳаракат қилдик. Таклифнома ичида совға тарзида кўзмунчоқли тумор ҳам бор. Бизни тўйимизни эслаб юришсин келган меҳмонлар, деб шундай совға ҳам қўшишга қарор қилдик. Таклифнома тузилишини ҳам ўзимиз ўйлаб чиқдик.
[b]- Баъзи хонандалар ўз тўйида ҳам қўшиқ куйлашганлиги гувоҳи бўлган эдик. Сиз ҳам тўйингизда қўшиқ куйлайсизми? [/b]
- Мен кўрмаган эканман. Наҳотки, ўз тўйларида ҳам қўшиқ куйлашаётган бўлса? Йўқ! Мен бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эдим. Қўшиқ куйлаш ниятим ҳам йўқ. Бироқ, бошқа бир қатор қизиқарли ғояларни ўйлаб қўйганмиз. Насиб қилса тўйга ташриф буюрган меҳмонлар буни кўришади.
[b]- Тўй учун махсус фотосуратларга ҳам тушишга улгурибсиз. Мана шу фотосуратларни ҳам интернет тармоғида жойлаштиришга қандай қарайсиз? [/b]
- Нега энди йўқ. Албатта тақдим этишимиз мумкин. Аммо, бу фотосуратлар тўйда намойиш этиш учун туширилган. Келинг яхшиси, фотосуратларни тўй ўтиб бўлгач, сизларга тақдим этамиз.
[b]- Келишдик. Келинг, энди Йигитали билан танишишингиз тарихига ҳам назар ташласак. [/c]
- "Самодан" қўшиғимга клип суратга олиш жараёнида биз Йигитали билан танишиб қолдик. Ва жуда қисқа вақт ичида бир-биримизга мос эканлигимизни англаб етдик. Йигитали менга севги изҳор қилиб, қўлимни сўраганида тўғриси аввалига ишонмадим. Кейин унинг нияти жиддий эканлигини англаб етиб, ўз жуфтимни топганлигимни тушундим. Бир кўришда севги, деганларидек... Йигитали билан бизни
кўп жиҳатларимиз бир хиллиги ҳам эътиборли. Менга ёқадиган қўшиқлар
йўналиши унга ҳам ёқади, унга ёқадиган фильмлар менга ҳам ёқади. Туғилган кунларимиз санаси ҳам бир хил, ойи бир хил бўлмаса ҳам. Мен 16 сентябрда таваллуд топган бўлсам, Йигитали 16 июнда таваллуд топган. Тўйимиз ҳам шунинг учун 16 ноябрга белгиланди.
[b]- Тўйдан сўнг ижодни давом эттириш-эттирмаслигингиз
ҳақидаги савол ҳам мухлисларингизни қизиқтирмоқда? [/b]
- Албатта тўйдан сўнг ижодимни давом эттираман. Ахир мухлисларим билан дўст бўлиб қолганман-ку. Улардан юз ўгириб бўлмайди. Дарвоқе, келгуси йилдаги концерт дастурим энди феврал ойида эмас, баҳор фаслида, яъни апрель ойида бўлиб ўтади. Мана шу концерт дастури учун тайёргарликларни тўйдан сўнг бошлаймиз.
[b]- Бўлажак турмуш ўртоғингиз билан келгуси ижодий фаолиятингиз ҳақида ҳам келишиб улгургандирсизлар? [/b]
- Албатта. Мен ҳам, у ҳам жуда рашкчи. Эндиликда менинг клипларимда ундан бошқа йигит суратга тушмаса керак. Худди шу каби, у ҳам бошқа аёл хонандаларнинг клипларида суратга тушмайдиган бўлди. Бироқ, яқин орада яна бир клип ТВда пайдо бўлади. Манзуранинг клипида Йигитали охирги марта суратга тушиши бўлади. (Кулади).
[b]- Йигитали билан сизнинг ўртангизда жуда катта фарқ бор. 12 ёш. Бу ҳеч қандай тушунмовчиликларга сабаб бўлмайдими? [/b]
- Йўқ. Бу борада ўйлаб чиқдик. Биз бир-биримизга жуда ҳам кўп тарафлама тўғри келамиз. Нега энди ёшимиздаги фарқ бунга тўсиқлик қилиши мумкин. Бу борада мен ҳам Йигиталига айтганимда у менга Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В)нинг турмуш ўртоқлари билан ўрталаридаги ёш фарқи ҳам катта бўлганлиги ҳақида айтиб берди. Шундан сўнг, менда ҳеч қандай ортиқча савол туғилмади.
Манба: shou-biznes.uz