Кўнгли тўлмагани учун концертни бекор қилди. Хонанда Лола Аҳмедова илк концерт дастурини кузда ойларида тақдим этмоқчи эди. Ижод борасида бироз инжиқ хонандалар сирасига кирувчи Лола янги концерт учун тайёрланган дастурдан кўнгли тўлмагани сабаб, уни қолдиришга қарор қилибди. Ҳозир хонанда сифатли тароналар яратиш мақсадида шоир ва бастакорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Айтишларича, хонанданинг концерт дастури қиш ёки баҳор ойларида тақдим этилар экан. Қизиқ, сўнгги пайтларда хонандалар орасида концерт кунини белгилаб кейин унинг сифати ҳақида ўйлаш урф бўлган кўринади. Чунки, бир мавсумнинг ўзида бир неча хонанданинг яккахон концерт дастури айнан шу сабаб билан бекор қилинганини эшитдик. Балки, аввал дастур устида яхшилаб ишлаб, кейин уни овоза қилиш керакдир...