Бугун Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Жанубий Кореянинг "Улсан Хюндай" жамоаси Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клубига қарши майдонга тушади.
Хабарингиз бор, ўйин мезбон жамоанинг стадионида бўлади.
Кўпчилик футбол мутахассислари ушбу ўйинда Жанубий Корея клубининг имкониятларни юқори баҳоламоқда. Лекин, финалда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. "Ал-Аҳли" ҳам анча кучли рақиблардан саналади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 15.30да бошланади.