Бугун Англия чемпионатининг 11-тур учрашувларига старт берилади.
Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Ушбу турда иккита марказий учрашув мақомига эга бўлган ўйинлар бўлиб ўтади.
"Манчестер Сити" жамоаси ўз майдонида Лондоннинг "Тоттенхэм" клубини қабул қилади. Охирги пайтларда унчалик ишлари юришмаётган "шаҳарликлар"ни фақат ғалаба қониқтиради. Аммо, "тақачилар"га ҳам очко керак. Улар шунчаки очко хадя этмасалар керак.
Лондонинг "Челси" жамоаси бўлса, ўз майдонида "Ливерпуль" клуби билан кураш олиб боради. "Ливерпуль"нинг ҳам бу мавсумда омади чопмаяпти. Айниқса, "Анжи"дан учралган мағлубиятдан сўнг, мерсисайдликларга ғалаба зарур. Бу эса, ўйиннинг шиддатли ўтишини таъминлаб беради.