Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) БААда давом этаётган Осиё чемпионатида ярим финалга чиқди ва 2013 йили Туркияда бўладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
11 ноябрь куни Осиё чемпионати чорак финал ўйинлари доирасида Ўзбекистон ёшлари Сурия терма жамоаси қарши майдонга тушиб, асосий вақтни дуранг натижа билан якунлади, аммо пенальтилар сериясини ўз фойдасига ҳал қилди.