22 декабрь куни пойтахтимиздаги "Истиқлол" санъат саройида "Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Муаллиф ва ижрочилар гильдияси ҳамда TVM канали томонидан ўтказиладиган анъанавий M&TVA тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 7-маротаба ташкил этилган мазкур тадбирда бу йил 16 та йўналишда ғолиблар аниқланди.
- Йилнинг энг яхши аёл хонандаси - Райхон;
- Йилнинг энг яхши эркак хонандаси - Ж.Позилжонов;
- Йилнинг энг яхши радиобошловчиси - З.Аҳмаджонов (Замин ФМ);
- Йилнинг энг яхши телелойиҳа дизайни - "Форум хабарлари" (Форум ТВ);
- Йилнинг энг яхши актёри - А.Узоқов;
- Йилнинг энг яхши актрисаси - С.Солиева;
- Йилнинг энг яхши саундтреки - "Хай-хай қизалоқ" филмига ишланган саундтерк;
- Йилнинг энг яхши клипи - "Муҳаббатнома"- Шоҳруххон;
- Йилнинг энг яхши қўшиғи - "Тўкилиб" - Шаҳзода;
- Йилнинг энг яхши фильми - "Энди дадам бўйдоқ" -реж А.Узоқов;
- Йилнинг энг яхши режиссёри - Ё.Тўйчиев;
- Йилнинг энг яхши телелойиҳаси - "Ошга марҳамат-2" (ТВМ);
- Йилнинг энг яхши бошловчиси - О.Рихсибеков (ТВМ);
- Йилнинг энг яхши гуруҳи - "Уммон";
- Энг яхши мусиқа композиция муаллифи - Ш.Зокиров;
- Йил воқеаси - "Style.Uz".
- Йил кашифёти -
- Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожига қўшган буюк хизматлари учун - Обид Юнусов, Тамара Камолова ва Қаюм Абдураҳмонов.