Россияда консерваланган палов ишлаб чиқарила бошланди. Ушбу янги маҳсулот "Ўзбек палови –мазали таом” (Плов узбекский с говядиной "Вкусный ужин") номи остида савдога чиқарилди. <br /><br /> Яқинда Москва шаҳрида бўлиб ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмасида янги маҳсулот илк марта намойиш этилди ва кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. Бу эса хорижда ҳам миллий таомимизни хуш кўрувчилар кўпчиликни ташкил этишидан далолат. <br /><br /> Дарҳақиқат, дунё халқларида гуручдан тайёрланадиган ва паловга ўхшаб кетадиган таомлар бисёр, лекин тан олиб айтиш керак, уларнинг орасида ўзбек паловнинг алоҳида ўрни бор.