Ернинг сейсмик жиҳатдан хавфли худудларини 24 соат давомида On-line мониторинг қилиб боришга ихтисослашган "Небесный патруль" глобаль дастури 2012 - 2013 йиллар учун зилзилалар прогнозини эълон қилди.
Унда Евросиё минтақасининг 13 та худудида рўй бериши кутилаётган зилзилалар рейтинги келтирилган.
Дастур прогнозида қайд этилишича, 2013 йилда Ўзбекистоннинг Фарғона водийси жанубий қисми ва унга қўшни ҳудудларда қиш ойларида 5 баллдан юқорироқ бўлган зилзила ва йил охирига қадар яна шундай кучдаги ер қимирлаши содир бўлиши мумкин. Ушбу прогноз ер силкинишлари рейтингда 6-ўринда қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 феврал куни маркази Фарғона шаҳридан 19 км. узоқда бўлган 4,4 балли зилзила рўй берган эди.
Кутилаётган зилзилалар рейтингидан ўрин олган худудлар:
1. Жанубий Эрон (Хормозган, Форс, Кармон, Бушир, Систон ва Белужистон провинциялари) - 6,3 дан 7,5 баллгача 2-4та зилзила рўй бериши мумкин. Ушбу худудда сейсмик фаоллик сўнгги 8 йил ичида кучайган. Шу боис, 2014-2016 йилларда 8-9 балли силкиниш қайд этилиши ҳам мумкин.
2. Покистоннинг шимолий ва ғарбий худудлари – куз-қиш мавсумида 6,7 ва камида 7 балли иккита зилзила.
3. Грузия – зилзила маркази ва санаси аниқ эмас лекин хавф юқори. Тбилиси шаҳрида 6 балли битта зилзила рўй бериши эхтимоли бор.
4. Қозоғистон Олма-Ота вилояти - май-июн ойларида 6 баллгача бўлган зилзила.