Мазкур маблағларга 60 ўрам "Зомета” препарати, 50 ўрам "Фемара” ҳамда 50 ўрам "Этрузил” препарати ҳарид қилинди.
Бугунги кунга келиб касалликнинг турли босқичини бошдан кечираётган 53 нафар аёлга 60 ўрам "Зомета” препарати, 10 нафар аёлга 40 ўрам "Фемара” препарати ва 20 нафар аёлга 50 ўрам "Этрузил” препарати тақдим этилди. Бу беморлар орасида уюшма томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинаётганлари ҳам бор.
Бундан ташқари, 2012 йилда "Ҳаёт учун!” уюшмаси "Дори-Дармон” АК билан 2011 йилда имзоланган меморандум доирасида кўкрак бези саратонига дучор бўлган аёлларга 104,2 млн. сўмлик препаратларни тақдим этишди. Ўтган 4 йил мобайнида (2009-2012) 376 нафар аёл умумий ҳисобда 1 млрд. 666 минг сўмлик зарур препаратлар билан таъминланди.
2012 йил мобайнида "Ҳаёт учун!” уюшмаси мамлакатимиз бўйлаб 9667 нафар аёлга, жумладан, ҳарбий аёллар, ҳарбийларнинг рафиқалари ҳамда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий бўлмаган ходимларига маслаҳат кўмагини кўрсатди. Ўтган беш йил мобайнида (2008 – 2012) юртимиз бўйлаб 27 минг аёл ахборот-маърифий ишлар ва кўкрак бези саратонини барвақт аниқлаш мақсадида бепул тиббий текширувлардан ўтказилди. Ушбу акциялар "Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, "Аёллар кенгаши” РЖБ, томонидан "Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Salus Vita” ва "MDS-сервис” ҳамда "Dori-Darmon” АК билан ҳамкорикдаги лойиҳалар доирасида ташкил этилди.