Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб учрашувлари доирасидан ўрин олган "Барселона" ҳамда "ПСЖ" клублари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди.
Унда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, дуранг натижа билан якунланди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ парижликлар ҳужумга ташланишди. Лекин, биринчи бўлимда ҳимоб очилмади. Барибир, биринчи бўлиб ҳисобни очиш ПСЖ клубига наисб этди.
Пасторе 50-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг ПСЖ янада ҳужумларни кучайтирди. аммо, вазиятни ўнглаш ниятида Тито Виланова захирада ўтирган Лионель Мессини ўйинга туширди ва таваккал қилди.
Айтиш керакки, унинг самараси ўлароқ, Педро жавоб тўпини киритишга эришди. Месси жамоадошига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди. Киритилган голдан сўнг майдон эгалар яна босимни кучайтиришди.
Аммо, томонлар шу кеча 1:1 ҳисобини ўзгартира олишмади. Биринчи ўйиндаги 2:2 ҳисоби эвазига "Барселона" ярим финалга йўл олди. Чемпионлар лигаси, 1/4 финал