Bosh sahifa » 2013 » Aprel » 13 » Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчига айланди
13:54
Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчига айланди
2012 йил давомида Россиядан Ўзбекистонга 6,241 миллиард доллар маблағ ўтказилган. «Новый Век» газетасининг ёзишича, Россия Марказий банки маълумотларига бўйича Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари миқдори бўйича етакчига айланиб олган.
«РИА Новости»нинг ёзишича, ушбу пул ўтказмаларининг барча шахсий бўлиб, у уй хўжалигининг даромадини ташкил этади ва ушбу уй хўжалиги вакили томонидан хориждан жўнатилади. Жўнатмалар банклар, почта бўлимлари, пул ўтказиш тизимлари орқали, шунингдек, нақд пул ёки бошқа моддий бойликларни жўнатиш орқали амалга оширилади.
Пул ўтказмалари ҳажми бўйича Ўзбекистондан кейинги ўринда 3,397 миллиард долларлик кўрсаткич билан Украина (ўсиш – 11,5 фоиз) ва 3,125 миллиард долларлик кўрсаткич билан Тожикистон (ўсиш – 15,5 фоиз) бормоқда.
2012 йил давомида Россиядан Қирғизистонга 1,682 миллиард доллар, Молдовага 1,96 миллиард доллар, Арманистонга 1,398 миллиард, Озарбайжонга 1,139 миллиард, Беларусга 843 миллион, Қозоғистонга 298 миллион, Туркманистонга 27 миллион доллар пул ўтказилган.
Умуман олганда, Россиядан МДҲ давлатларига шахсий пул ўтказмалари ҳажми 2012 йилда 20,11 миллиард долларга етиб, бу 2011 йилдаги кўрсаткичдан 22 фоизга кўп демакдир.