Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган иккинчи учрашув ўз ниҳоясига етди. Ўйинни ўз кўзи билан кўрган мухлислар кўзларига ишонмаган бўлишлари аниқ. Учрашувни кўрмасдан шунчаки ҳисобини эшитадиганларни гапирмаса ҳам бўлади...
Ярим финалга қуръа ташланганда энг "осон” рақиб "Реал”га тушди деб ҳисоблайдиганлар кўпчиликни ташкил этганди. Баъзи шошқалоқ мухлислар "Реал”ни аллақачон финалга олиб чиқиб қўйишганди ҳаттоки... Аммо... Ҳамма учун таниш бўлган сеҳрли ибораларни биргаликдан жўр бўлиб айтадиган бўлсак: БУ ФУТБОЛ!!!!
Шунинг учун ҳам футбол миллионлар ўйини! Ундан ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Унда исталган воқеа содир бўлиши мумкин... "Барселона”, "Реал” каби грандлар Чемпионлар лигаси ярим финалида(!!) ўз дарвозаларидан 4талаб (!!!) гол ўтказиб юборишлари мумкин... Немисча финал кўрамиз шекилли... Эҳ, Линекер, қаерлардасан? Бир оғиз алам устидан айтиб кетган гапларинг орадан шунча йиллар ўтиб ҳам ўз кучини йўқотмаган бўлса-я?!