Мутахассилар "ВКонтакте", "Одноклассники" ва "Мой Мир" ижтимоий тармоқларида тадқиқот ўтказишди. Бир ҳафта давомида ўтказилган изланишлар орқали экспертлар 13 ёшдаги болалар "ВКонтакте" тармоғида истаган гуруҳлари, хусусан, беҳаёларига ҳам киришлари мумкин экан. Бундан ташқари, болалар ушбу тармоқда педофиллар билан ҳам мулоқотга киришиши, шунингдек ахлоқий зўрлаш ва қўрқитишларга дуч келиши эҳтимоли катта экан.
"Одноклассники" ижтимоий тармоғида беҳаё гуруҳларга кириш имкони йўқлиги аниқланди. Ушбу тармоқда болалар педофиллар билан мулоқотга чиқиш ҳолати аниқланмади.
Учинчи тармоқ бўлган "Мой Мир"да умуман беҳаё контент йўқлиги аниқ бўлди. Тадқиқот давомида яна шу аниқ бўлдики, педофиллар ушбу тармоққа деярли ташриф буюришмайди.
Ижтимоий тармоқларнинг ҳийласи шундаки, улар ўз ичларига ҳавфли контентларни олишади, шунингдек болаларни “дўстлар” ниқобида фирибгар ва жиноятчиларга дуч қилишлари мумкин.
Маълумотларга қараганда, бутун дунё бўйича ижтимоий тармоқларга болалар бир кунда 1,4 миллион марта ташриф буюрадилар.