Bosh sahifa » 2013»Iyun»13 » GM Uzbekistan конвейеридан 2 000 000 - автомобиль чиқади
23:49
GM Uzbekistan конвейеридан 2 000 000 - автомобиль чиқади
Бир неча ҳафтада Асакадаги GM Uzbekistan конвейеридан 2 млн автомобиль чиқади, бу хақда Uzbekistan Today нашри хабар беради.
Компания айни дамда ишлаб чиқариш қувватини ривожлантириш ҳисобига маҳсулот ҳажмини оширишда давом этмоқда.
Айни дамда GM Uzbekistan ЁАЖда Chevrolet бренди остида Matiz, Spark, Damas, Nexia, Cobalt ва Lacetti русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.
Ишлаб чиқариш ISO 9001:2000, ISO/FDIS 14001:2004, OHSAS 18001:1999, ISO 14001:2004, OHSAS 18001:2007, ISO 9001:2008 халқаро стандартларига жавоб беради.
GM Uzbekistan доимий равишда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бормоқда. Агар 2010 йилда 217 мингта автомашина ишлаб чиқарилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 222 минг автодан ошиб кетди. Кўрсаткичнинг ўсишига ишлаб чиқаришнинг Асакадан бошқа ерларда ҳам ривожланиши сабаб бўлмоқда.
Иккинчи ишлаб чиқариш базаси Тошкентда жойлашган. Бу ерда Malibu ва Captiva чиқади. Ҳозирда учинчи ишлаб чиқариш базаси Хоразм вилоятида ҳам яратиляпти. Бу ерга Асакадан Damas автомобилини ишлаб чиқариш кўчирилади.
2012 йилда GM Uzbekistan 108,5 мингта автомобилни ҳорижда 127,3 мингтани эса ички бозорда сотган.