Bosh sahifa » 2013 » Iyun » 16 » Расман. Бу йил 5000 дан зиёд ўзбекистонлик Ҳаж зиёратига боради
03:40
Расман. Бу йил 5000 дан зиёд ўзбекистонлик Ҳаж зиёратига боради
$IMAGE1$Жорий йилда Ўзбекистондан 5 000 дан зиёд зиёратчилар Ҳаж сафарини амалга оширадилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берган.
"Жорий йилнинг 7 июнь куни «12uz.com» Ахборот порталида "Бу йил Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган ўринлар 20 % га қисқарилиши эҳтимоли бор” номи остида хабар тарқатилди. Мазкур хабар бошқа интернет сайтларига таянган ҳолда тайёрланган", деб ёзади қўмита сайти.
- Унда айтилишича, яқинда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси Саудия Арабистонидан, бу йилги қирғиз ҳожилари учун ажратилган квота, бошқа давлатлар сингари, Жидда ва Мадина шаҳарларидаги аэропортларда реконструкция ишлари жараёни туфайли 20 % га қисқартирилиши тўғрисида расмий хат олган.
Шу муносабат билан Дин ишлари бўйича қўмита расмий равишда, бу каби мазмундаги хат Ўзбекистонга келмагани, жорий йил "Ҳаж-2013” мавсуми 5 000 дан зиёд зиёратчиларимиз ҳаж сафарини амалга оширишлари учун тайёргарлик, Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилот ва идоралар ўртасида имзоланган келишув ва шартнома асосида белгиланган тартибда давом этаётганини эълон қилади. Айни кунларда "Ҳаж-2013” мавсуми учун белгиланган тўловлар амалга оширилмоқда.