Дунёдаги энг қиммат китоблардан бири ҳисобланувчи «Америка қушлари» бугун «Кристис» аукцион уйида сотувга қўйилди. Бу Шимолий Америка қушлари ҳақида чоп этилган илк нашр ҳисобланади, унинг муаллифи америкалик таниқли натуралист Жон Жеймс Одбюрондир. Китоб XIX асрнинг биринчи ярмида қисмларга бўлинган ҳолда Лондон ва Эдингбургда чоп этилган. «Америка қушлари» атиги 100 нусхадан сал кўпроқ чиққан, холос. «Кристис» аукцион уйи китобнинг нархини 7-10 миллион доллар қилиб белгилаган. 2010 йилда китобнинг сақланиб қолган 120 нусхасидан биттаси «Сотбис» аукцион уйида 11,5 миллион долларга сотилган эди.