Янги тадқиқотлардан маълум бўлишича, захм касаллиги Европага Христофор Колум кемаларида келган экан. Эмори университети олимлари ана шундай хулосага келишди.
Бугун минглаб сайтлар АҚШнинг интернет қароқчиликни тўхтатишга қаратилган қонун лойиҳаси – SOPA (Stop Online Piracy Act)га қарши норозилик сифатида ўз фаолиятини бир кунга тўхтатди.
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат аҳолисининг 35,7 фоизи семизликка чалинган. Ўсмирлар орасида бу борадаги кўрсаткич 17 фоизни ташкил этади.
Жуда кучли бир одам аччиғланиб, бошқа бир кишини урмоқчи бўлганда донолардан бири бунинг сабабини сўради. Унга: "Фалон одам уни сўкди, шунга чидолмай уни урмоқчи”, – дедилар. Доно: "Бу полвоннинг энг оғир тошларни кўтаришга куч-қуввати етса ҳам, бир оғиз сўзни кўтаришга тоқати етмабди-да”, – деди.
1993 йил июл. Вужудимни элаллаб олган ҳарорат шу қадар кучли эдики, атрофимда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тушимда кўряпманми, ўнгимдами – буни кўпинча фарқлай олмасдим. Баъзан тушимда эртакларда тасвирланганидек қўрқинчли эмас, тана терилари силлиқ, бўйлари ўртачадан ҳам пастроқ уч кишини кўрардим. Учаласи ҳам либоссиз, менга фақат уларнинг белларидан юқори қисмларигина аниқ кўринарди.
The Royal Pingdom тадқиқот марказининг маълум қилишича, 2011 йилда интернетдан фойдаланувчилар сони дунё бўйича 2,1 миллиардга етди. Уларнинг деярли ярми Осиё мамлакатлари аҳолисидир.
Грецияда ҳукм сураётган иқтисодий инқироз қандай қилиб бўлса-да даромад манбаларини излашга мажбур қилмоқда. Энди бу ерда тарихий ёдгорликлар ижарага берилиши мумкин. Масалан, машҳур Акрополни кунига 1600 евродан ижарага олса бўлади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Dubai Cup мусобақасида Россиянинг "Ростов" клубига қарши ўтказилган учрашувда кичик, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.