Грецияда ҳукм сураётган иқтисодий инқироз қандай қилиб бўлса-да даромад манбаларини излашга мажбур қилмоқда. Энди бу ерда тарихий ёдгорликлар ижарага берилиши мумкин. Масалан, машҳур Акрополни кунига 1600 евродан ижарага олса бўлади. Қадимий обидаларни ижарага бериш ғояси «Янги демократия» консерватив партияси депутати Герамисо Гиакоуматосга тегишли. «Ҳукумат маошларни қисқартириш ўрнига тарихий ёрдгорликларни ижарага бериши мумкин, – деган эди у ўтган йилнинг ноябрида. – Бу чора ижтимоий тангликни бартараф этиш ва намойишларни тўхтатишга ёрдам беради». Бу фикр, юмшоқ қилиб айтганда, грекларга ёқмади. «Этник греклар олий кенгаши» бирлашмаси уни «аҳмоқлик» ва «шармандалик» деб атаб, Гиакоуматосдан узр сўрашини талаб қилди. Лекин археологлар ва тарихчилар депутатни қўллаб-қувватлашди. Орадан атаги бир ярим ой ўтиб Маданият вазирлиги мамлакатнинг асосий меъморчилик обидаларининг ижарага берилишини расман тасдиқлади. Бундан ташқари, нархлар аввал режалаштирилганидан бир неча баравар пасайтирилди. Ижарага биринчи бўлиб Акрополь қўйилди. Аввалига фильм суратга олиш учун бир кунлик ижара ҳақи 4000 евро эди, охирида эса 1600 еврода қилиб белгиланди. Фотографлар учун эса 300 дан 200 еврога туширилди. Яқин орада бошқа обидалар учун ҳам ижара ҳақлари эълон қилинади.