Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Yanvar » 23 » АЁЛ МАШИНАНИ БЕЗАЙДИ
13:16
АЁЛ МАШИНАНИ БЕЗАЙДИ
Бир пайтлар биз эримиздан совғага тилла тақинчоқ олсак, қувончдан бошимиз осмонга етарди. Совғанинг довруғи қариндош-уруғу қўни-қўшнига кетарди. Маҳаллада дув-дув гап бўларди: «Фалончининг эри туғилган кунига «трос» совға қилганмиш...» Нечта оилаларда бунинг акс садоси эшитилиб, «Ўша фалончидан менинг қаерим кам?» қабилида жанжаллар бўлиб ўтарди.
Замонамиздан ўргилай, энди эр хотинига машина совға қиляпти. Барака топсин! Мана буни совға деса бўлади! Агар сиз ҳам шундай бахтли аёллар қаторида бўлсангиз, ҳавасим келаяпти. Ҳатто озгина ҳасадим ҳам келяпти. Демак, сизга маза. Энди бекатда сарғайиб, автобус кутиб турмайсиз, у ёқ-бу ёққа боришга эринмайсиз. Эрни кутиш, эр келгунча қон ютиш йўқ. Бир жойга кечикиб, ишни битиролмай қайтиб келсангиз ҳам, сиқилмайсиз. Чунки эртасига яна ғир этиб ўтиб келаверасиз. Хуллас, ҳамма ишлар «беш», фақат баъзи бир майда-чуйда қоидаларга амал қилсангиз бўлди.
Ҳар куни кўчага чиқишдан олдин машинангизнинг ҳужжатлари, ҳайдовчилик гувоҳномасини олган-олмаганингизни текшириб қўйинг. Ортиқча асабийлашиш соғлиқ учун зиён эканлигини унутманг. Шундай экан, бошни бир жойга қўйиб, ҳужжатлар жойида эканлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина рулга ўтиринг.
Яна бир эслатма: агар калитни бурасангиз ҳам, бурамасангиз ҳам машина жонивор ўт олмаса, тушволиб худди эркакларга ўхшаб балонини тепманг, уят бўлади-я. Овозингизни борича бақириб: «Падарингга минг лаънат! Бугун сартарошхонага умуман етиб боролмайман, шекилли?» – деб қўни-қўшниларни безовта қилманг. Бу бор-йўғи аккумулятор ўтириб қолди дегани, холос. Яна бир маслаҳат, ўргилайлар. Машинани юргизаётиб ўртадаги ойнага қараб, лабингиздаги бўёқ бор-йўқлигини текшира кўрманг. Нақ тўғридаги деворга бориб уриласиз. Бу энг аввало ўзингизга зиён. Биласиз, асаб торлари қайта тикланмайди. Қолаверса, эрингиздан балога қолишингиз ҳам тайин. Балога қолишга қўшимча қилиб, жаноби олийларидан янги фарани жавратмай ундириш учун бир ой тансиқ таом пишириб, ошхонада жавлон уришингизга тўғри келади. Камига уйнинг ичида чекишигаям рухсат беришга мажбур бўласиз.
Машинани ҳайдаб, қўни-қўшни, дўст-душманнинг кўзини куйдириб, маҳалладан чиқиб, катта йўлга тушганингиздан сўнг диққатни жамланг, айланай. Яъни демоқчиманки, алламбало шампунларни реклама қилаётган тахталарга эмас, олдингизда кетаётган машиналарга қаранг. Бошқа қаторга ўтиб олиш учун аввал машина ойнасидан кузатинг, ана ундан кейингина бурилиш сигналини ёқинг. Қайрилмоқчи бўлган томонингизни ёқинг-а. Тағин чап бурилиш чироғини ёқиб, ўнгга бурилиб, ишни расво қилиб ўтирманг. Билиб қўйинг, ёнингиздаги ҳайдовчига «мен бурилаяпман», деб қўл силташдан фойда йўқ. Натижаси нима билан тугашини гапирмай қўя қолай... Буёғини ўзингиз яхши биласиз.
Дарвоқе, ҳалиги латифадаги аёлга ўхшаб устахонага бориб: «Илтимос, машинамнинг сигналини баландроқ қилиб беринг! Тормозим ишламаяпти!» – дея кўрманг. Бу эркаклар биз аёлларнинг устидан кулишларига яна бир сабаб бўлади Ўзингизни ҳамиша, машина илмини сув қилиб ичиб юборган одамдай тутинг. Айтгандай, машина темир, аммо вақти-вақти билан униям «қорнини тўйғазиб» туришга тўғри келади. Яъни бензин қуйишдек муаммониям тез-тез ҳал қилиб туришингиз керак. Бензини тугаб қолганини қандай биламан, дейсизми? Машинанинг таъби нозик, қорни оч қолган эрингизга ўхшаб бақир-чақир қилмайди. Аввалига лампочкаси бир неча марта ёниб ўчади. Кейин қизил шуъла тинимсиз жимирлаб тураверади. Парво қилмасангиз, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, худди эрингиз 8 мартга совға қилган гулларга ўхшаб сўл-и-и-иб, ўчиб қолади. Ҳа, яна бир гап, ўргилиб кетайлар. Мабодо йўлда кетаётганингизда йўл нозири таёқчасини қимирлатса, менга ҳурмат кўрсатаяпти, деб тушунманг-а. Бу ўша жойда тўхташингиз кераклигига ишора. Қўрқманг, атирингизнинг ҳиди зўр бўлса, бирпасда жарима ҳам олмай қўйиб юборади. Ҳар сафар жаримадан иқтисод қилган пулларингизни ҳисоблаб юрсангиз, ҳафтанинг охирига анча-мунча пул йиғилиб қолади. Бозор куни у пулгаям ўзингизга у-бу нарса сотиб оласиз. Амал қилишингиз керак бўлган кўрсатмаларни билиб олган бўлсангиз, йўлга чиқаверишингиз мумкин. Шиорингизни унутманг: «Машина аёлни эмас, аёл машинани безайди!» Қани, олға! Йўлингизни фақат яшил чироқлар ёритиб турсин! Ҳай, сиз бу нарсаларни қаердан биласиз, машинангиз борми, дейсизми? Ҳа, йўғ-а? Ваъдам бор, ўргилайлар. Эржоним берган ваъдаларининг устидан чиқишларини кути-и-иб, машинани ипидан игнасигача билиб олишга ҳаракат қилаяпман. Яқинда мен ҳам қаторларингга қўшилиб қолсам, ажабмас!


Расскажи друзьям:


Прикрепления: Картинка 1
Категория: Mutolla uchun | Ko'rildi: 922 | Qo'shdi: Master | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:07:01

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:3.145.43.92
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3