АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат аҳолисининг 35,7 фоизи семизликка чалинган. Ўсмирлар орасида бу борадаги кўрсаткич 17 фоизни ташкил этади. Ҳисоб-китобларга қараганда, АҚШда 20 ёшдан ошган 78 миллион нафар семиз бор. Шунинг 40,6 миллиони эркак, 37,5 миллиони эса аёллардир. Ўсмирлар орасида бу нисбат тескари: қизларнинг 5,5 миллиони, йигитларнинг эса 7 миллион ортиқча вазндан қийналади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўтган асрнинг охирги ўн йиллиги билан солиштирилганда, охирги пайтда семизлик эпидемияси бирмунча сустлашган. Тиббиёт ходимлари семизликнинг турли хасталиклар, жумладан, гипертония ва диабетга олиб келишидан огоҳлантиришмоқда.