Лондон-2012 саралаш баҳслари доирасида бўлиб ўтган БАА ҳамда Ироқ олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Ал Арби томонидан киритилган гол БАА терма жамоасига ғалаба келтирди. Ушбу ғалабадан сўнг амирлик футболчилар очколар сонини 5тага етказиб, гуруҳда Ўзбекистондан сўнг иккинчи поғонага чиқиб олдилар. Ироқ терма жамоасида эса - 4 очко, улар 3-ўриндалар.
Бугун Ўзбекистондан мағлубиятга учраган «олерузлар» 3 очко билан жадвалнинг сўнгги ўринида боришмоқда.
Гуруҳдаги кейинги ўйинлар 21-22 февраль кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Ироқ олимпия терма жамоаси меҳмони бўлса, амирликлар Австралия олимпиячилари билан ўзаро баҳс олиб боришади.