Ўзбекистон терма жамоалари фан-клуби Австралия билан ўйинга "сюрприз” тайёрлаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Кеча Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган пайтда, улкан ўлчамдаги Ўзбекистон давлат байроғи "сюрприз” сифатида мухлислар томонидан кўтарилди.
Байроқнинг эни 25 метр бўлиб,узунлиги 80 метрга тенг. Юзаси2000 метр квадратни ташкил этади. Унинг вазни 200 кг дан ортиқ. Байроқни тайёрлаш учун 12.000.000 сўм маблағ сарфланди.