Ўзбек футбол мухлислари энг катта байроқни тайёрлашди
Ўзбекистон терма жамоалари фан-клуби Австралия билан ўйинга "сюрприз” тайёрлаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Кеча Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган пайтда, улкан ўлчамдаги Ўзбекистон давлат байроғи "сюрприз” сифатида мухлислар томонидан кўтарилди. Байроқнинг эни 25 метр бўлиб,узунлиги 80 метрга тенг. Юзаси2000 метр квадратни ташкил этади. Унинг вазни 200 кг дан ортиқ. Байроқни тайёрлаш учун 12.000.000 сўм маблағ сарфланди. Маблағ тадбиркор ҳомийдан олинган. Байроқни тикиш учун 2200 метр квадрат ҳажмдаги креп материал ишлатилди. Ушбу байроқ "Mohir qo'llar" корхонасида 11 кун давомида тикилди, уни тикишда 8 нафартикувчи меҳнат қилди. Мазкур байроқ мухлислар томонидан стадионларда кўтарилган Осиёдаги энг катта байроқлардан бири бўлиб, у стадионнинг битта томонини тўлиқ эгаллаб олди. Дарвоқе, байроқни трибуна бўйлаб ёзишда 100 дан ортиқ мухлис иштирок этди.