Истиржо Бу воқеани
тошкентлик бир ҳожи
биродаримиз сўзлаб бердилар:
«Бир йили муҳтарама онамиз
билан бирга ҳажга борган эдик.
Онамизнинг ёшлари ўтиб
қолган, анча қийналиб қадам
босардилар. Ҳаж кўп йиллик
орзулари бўлгани учун ана шу
сабабларга ҳам қарамай,
сафарга отландилар. Орзиқиб
кутганимиз Масжидул-Ҳаромга
кириб бордик. Дунёнинг турли
бурчакларидан келган
милёнлаб мусулмонлар
Каъбани тавоф қилиб, ҳаж
арконларидан бирини адо
этишяпти. Катта маърака ичида
онажонимнинг қийналиб
қолишларини ўйлаб, махсус
аравачада тавоф қилдирмоқчи
бўлдим. Кўнмадилар ␐Шунча
жойдан келиб, Аллоҳ буюрган
фарзни аравада талтайи-иб
бажараманми?⠠ деб туриб
олдилар. Ўз ҳолларига қўяй
десам, оломон орасида эзилиб
қоладилар. Шунда онамни, бир
ҳадисда айтилганидек, елкамда
опичлаб тавоф қилдиришни
ўйладим. Ҳам онажонимга
қулай, ҳам розиликларини
олишим менга фойда. Опичлаб
тавофни бошладим. Ҳужжатлар
ва пуллар солинган чарм
сумкачани қўлларига тутқазиб,
эҳтиётлашни тайинладим. Онам
елкамда тинмай дуо ўқиб
боряптилар. Каъбаи
муаззамани учинчи бор
айланишимизда онам
сумкачани тушириб
қўйганларини айтдилар.Аъзои
баданим музлаб кетди. Шу куни
элликбошимиз паспортларни
қўлимизга бериб қўйган эди.
Совға-саломга аталган
пулларимиз ҳам сумкада эди.
Бирдан миямга истиржо айтиш
фикри келди: ␐Инна лиллаҳи ва
инна илайҳи рожиъун⮮. Аллоҳ
таолога илтижо билан
ёлбордим: ␐Эй Аллоҳим,
онамнинг розилигини топай
деб ҳажга олиб келдим,
елкамда кўтариб тавоф
қилдиряпман. Аммо бу йўқотиш
сабаб бўлиб у кишининг
дилларини оғритиб қўйишдан
Ўзинг паноҳ бер!⠠ Ҳозирги
ҳолатимизда тўхташнинг ҳам,
сумкачани ахтаришнинг ҳам
асло иложи йўқ. Қолаверса,
нега бепарво бўл-дингиз, деб
волидаи шарифамни ҳам
айблаб бўлмайди. Кўнглимдан
шундай ўй ўтди: ␐Пулни ҳалол
йўл билан топганман, ниятим
холис эди. Демак, Аллоҳ бизни
сарсон қилиб қўй-майди,
ҳужжат билан боғлиқ
дилхиралик ва
оворагарчиликларга рў-барў
қилмайди. ␐Аллоҳим, Ўзингга
таваккал қилдим,
ҳожатларимни Ўзингга ҳавола
этдим!⠠ Кўнгилда ишонч билан,
хотиржам ҳолатда тавофни
давом эттира бошладим.
Олтинчи бор айланаётганимда
оёғимга нимадир илашиб,
юришга ҳалақит бера бошлади.
Кейинги айланишлар
одатдагидан тезроқ бўлгани
учун тўхтаб олиб ташлашнинг
асло иложи йўқ эди. Қийналиб,
терга ботиб кетдим. Тавофни
тугатиб, сал четроққа чиқиб,
онажонимни елкамдан
туширдим. Шу пайт оёғимга
илашган бир нарса эсимга
тушди. Не кўз билан кўрайки,
йўқотган сумкачамизнинг
банди экан. У қандай тушиб
қолди, орадан бирор вақт ўтиб
яна қандай топилди ва, энг
ҳайратланарлиси, қай тарзда
айнан менинг оёғимга илашди
⠠ бу саволлар мени анча
шошириб қўйди. Албатта,
жавоб битта эди: Аллоҳ-нинг
иродаси билан! Бошқача
бўлиши мумкин эмас,
бошқачасига ақл ҳам
ишонмайди. Унга беҳисоб ҳамд
ва шукрона айтардим
тинмай...» AZIZLAR DOIMO DUODA
BO'LAYLIK. SHUNDA OLLOH
MUSHKILIMIZNI ONSON QILADI.......