- Зулукнинг ҳар уч жағида юзтадан жами 300 та тиши бор. - Электр илонбалиқлар бошқа балиқлардан фарқли ўлароқ орқага ҳам суза олади. - Тимсоҳ қўлингизни тишлаганида, унинг кўзини босиш керак. Шундагина у оғзини очади. - Дунё аҳолисининг 0,7 фоизи ҳар доим маст ҳолатда бўлади. - Энг тез сузувчи спортчи сузиш суръатини кўпи билан 6,4 км/соатгача ошириши мумкин. Балиқларнинг тезлиги эса 120 км/соатгача етади. - Олмахонлар табиий шароитда узоғи билан 1 йил яшайди. Улар кўпинча касалликлар, очлик, йиртқичлар, автомобиль ва одамлар туфайли нобуд бўлади. Тутқинликда улар 15-20 йил яшаши мумкин. - Дунёда энг кўп одам ўлдирган маньяк ҳиндистонлик Беҳрамдир. 1790-1840 йиллар давомида у камар ёрдамида 931 кишини бўғиб ўлдирган. Сўнгги қурбони венгриялик графиня Эрзсебет Бэзори бўлган. - Умри давомида Ван Гог фақат биттагина – "Қизил узум” картинасини сота олган. - Лейтенант Коломбо ролини ижро этган Питер Фалкнинг бир кўзи шишадан бўлган. У уч ёшлигида ўнг кўзини хавфли шиш туфайли олиб ташлашган. - Қаҳва дунёдаги энг кенг тарқалган стимулятор ҳисобланади. У энг кўп даромад келтирувчи озиқ-овқатлар орасида иккинчи ўринни эгаллайди. - Янги Гвинеядаги Папуада қишлоқлар оралиғи бир неча километргина бўлса-да, аҳолиси фарқли тилларда гаплашишади. - Энг кўп гўшт ейдиган айиқлар қутб айиқларидир. Улар асосан балиқ ва денгиз мушукларини истеъмол қилишади. - Фиръавн Рамзес II нинг 160 нафар фарзанди бўлган. - Бактериялар шу қадар кичикки, бир томчи суюқликда уларнинг тахминан 50 миллионтаси бўлади.