Дунёнинг энг дароз кишиси сифатида тан олинган Султон Косен ўсишдан тўхтади.
29 ёшли Косеннинг бўйи болалигидан бери гипофиздаги без туфайли ғайритабиий тарзда ўсиб келаётган эди. Мураккаб жарроҳлик операцияси орқали бу ўсиш тўхтатилди. Султон ҳар доим саломатлиги билан боғлиқ муаммолардан қийналиб келган, чунки унинг суяклари ўсаверган, ички аъзолари эса бундай тезкор суръатга етиша олмаган. Ниҳоят шифокорлар 2010 йилда гипофиздаги ўсмани олиб ташлашди, аммо операциянинг чиндан ҳам муваффақиятли ўтгани ҳақидаги хулосани энди маълум қилишди. Уларнинг айтишича, ҳозир нафақат янги ўсма, балки Султон Косеннинг бўйи ҳам ўсмаяпти. Унинг бўйи икки ярим метрни ташкил этади.