Британияда чоп этиладиган The Times газетаси дунёдаги энг яхши 100 та университет номини эълон қилди. Айтиш керакки, рўйхатдаги нақ 44 та ўринни АҚШ университетлари эгаллаган. Европадаги олий ўқув даргоҳлари эса аввалги йилдагилардан камроқ ўрин олди. Масалан, 2010 йилда рўйхатга Британиянинг 12 та университети кирган бўлса, бу сафар уларнинг сони 2 тага камайган. Шунингдек, Нидерландиянинг 5 та, Германия ва Франциянинг 4 тадан, Швейцария ва Швециянинг 3 тадан университетлари мазкур юзталикка киришга муваффақ бўлди. Бу борада Осиёда ўсиш кузатиляпти, жорий йилги рўйхатда Япония, Хитой, Жанубий Корея ва Сингапур университетларининг сони ортган. The Times нашрига кўра дунёнинг энг яхши 10 университети қуйидагилардир: 1. Гарвард университети (АҚШ); 2. Массачусетс технология институти (АҚШ); 3. Кембриж университети (Британия); 4. Стэнфорд университети (АҚШ); 5. Берклидаги Калифорния университети (АҚШ); 6. Оксфорд университети (Британия); 7. Принстон университети (АҚШ); 8. Токио университети (Япония); 9. Лос-Анжелесдаги Калифорния университети (АҚШ); 10. Йел университети (АҚШ).