Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Mart » 19 » “ОВОЗИ БЎЛСА, АКТРИСАНИНГ ҲАМ АШУЛА АЙТИШИ ЁМОН ЭМАС...”
18:12
“ОВОЗИ БЎЛСА, АКТРИСАНИНГ ҲАМ АШУЛА АЙТИШИ ЁМОН ЭМАС...”

Бу гал ёш истеъдодли актриса Севара Солиева билан суҳбат қуришга аҳд қилдик. Зеро, у сўнгги пайтларда намойиш этилган янги картиналар орқали томошабинларга анчагина танилиб қолди. Қолаверса, Севаранинг истеъдоди кўпчилик режиссёрларнинг эътирофига сазовор бўлгани ҳам сир эмас. Демак, ёш актёриса билан танишув суҳбати сизни ҳам бефарқ қолдирмайди...

Илк қадамлар
– Санъат оламидаги илк қадамларингиз тасодифми?
– Шунақа деса ҳам бўлади. Лицейнинг 3-босқичида ўқиб юрган кезларим "Амакиваччалар” фильмига кастинг бўлаётганини эшитиб қолдим. Дугонам билан кастингга бориб, синов топшириб қайтдик. Ёз пайти эди, лицейда диплом олаётган эдим. Диплом олиб бўлганимдан кейин Жаҳонгир Позилжонов телефон қилиб қолди. "Алло, мен Жаҳонгир Позилжоновман”, – деганида ҳаяжонланганимдан аввалига ишонмаганман ҳам. Кейин эслаб, хурсанд бўлиб кетдим. Шундай қилиб, "Амакиваччалар” фильмида суратга тушдим. Сўнг изланишдан тўхтамаслик учун суратларимни бир нечта студияларга, ҳатто "Ўзбекфильм”га ҳам топшириб чиқдим. Бу интилишлар эса менинг кино оламига кириб келишимга туртки бўлди.
– Танловга дугонангиз билан борган экансиз. У ҳам кастингдан ўтганми?
– Йўқ, дугонам ўта олмаган.
– Демак, фильмлардаги иштирокингиз сизни санъатга қизиқтириб қўйди...
– Йўқ, аслида болалигимдан санъатга қизиқардим. Шу туфайли Эстрада-цирк коллежига ёки "Ҳамза” билим юртига кирмоқчи бўлганимда, уйдагилар санъатга қизиқишимни шунчаки ҳавас, ўтиб кетади, деб ўйлаб, Жаҳон тиллари университети қошидаги 1-сонли академик лицейга ҳужжатларимни топширтиришди. Аста-секинлик билан санъатга бўлган қизиқишим ортганлиги сабаб лицейдан сўнг консерваторияга ўқишга кирмоқчи бўлдим. Аммо дипломим тўғри келмади ва мен Санъат институтига ҳужжат топширдим.
– Болалигингизни қандай хотирлайсиз?
– Болалигимда жуда шўх бўлганман. Икки дугонам билан доимо бирга юрардик. Улардан бири адашим Севара, иккинчиси Дилобар. "Сетора” гуруҳининг ишқибози бўлганлигимиз учун унинг қўшиқларини ҳам ижро этардик. Мен фақат Феруза бўлиб ашула айтардим. Бундан ташқари, турли ўйинлар ташкил қилишни ҳам канда қилмасдик. Китоблар жону дилим, бадиий китобларни кўп ўқирдим. Қолаверса, мультфильмлар томоша қилиш, пианино чалиш, ҳатто миллий рақсларга ҳам қатнашганман.
– Оилангиз ҳақида...
– Оилада икки қизмиз. Опам Ирода ҳуқуқшунослик бўйича таълим олади.
–Кун давомида рўзғор ишлари учун қанча вақт ажратасиз?
– Ўқишим тушликдан кейин бўлгани сабаб ҳамма ишларимни тугатишга улгураман. Опам билан келишиб, вақтимиз тўғри келганида ишларни бажариб кетаверамиз.
– Овқат қилишни биласизми?
– Ҳа, овқат қилишни биламан. Ош қилишга бироз қийналаман, аммо хоним тайёрлаш жону дилим.

Ижод билан ҳамоҳанг
– Актрисалардан ким билан яқинсиз?
– Ҳаммаси билан. Дилноза Кубаева, Мадина Мумтоз, Шаҳзода Матчонова, Шаҳзода Муҳамедова ва бошқалар билан ҳам.
– Ҳамкорларингиздан қайси бирининг ижроси сизга яқин?
– Ҳар бир актёрнинг ўз йўналиши бор. Масалан, Алишер Узоқов, Адиз Ражабовлар бугунги ўзбек киносида ўз ўринларини ярата олишди.
– Қайси режиссёрларнинг фильмларини кўпроқ ёқтирасиз?
– Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов, Зулфиқор Мусоқовнинг фильмлари ёқади.
– Суратга олиш жараёнидаги бир қизиқ воқеа...
– "Пойма-пой” фильмини кўрган бўлсангиз, ҳамкорим Адиз Ражабов мени ташлаб кетади. Ўша жараёндаги эпизодда кўзим кўр бўлиб қолади. Шунда ҳовлидан чиқиб, "Қаердасиз?” деб бақирадиган жойим бор эди. "Қаердасиз?” деб бақирганимда қўшни ҳовлидан кимдир "Шу ердаман” деб бақирган. Ҳаммамиз кулиб юборганмиз.
– Нега қаҳрамонларингизга Дилноза Кубаева овоз беради?
– Чунки ўзим Кубаева овоз беришини хоҳлайман. Ҳозир ўзим ҳам дубляж соҳасини ўрганяпман. Насиб этса, дубляжда ўзимни синаб кўрмоқчиман.
– Қайси актриса ижодини ҳурмат қиласиз?
– Саида Раметова, Барно Қодированинг ижоди доимо диққатимда. Улар шунчаки рол ўйнамайди. Қаҳрамонининг дардини ҳис қилиб, ижро этади. Ёш актрисалардан кўпчиликнинг ижодига ҳурматим баланд.
– Салбий рол ўйнаш ёқадими ёки ижобий? Умуман олганда ролларни танлаб ижро этасизми?
– Биласизми, ҳеч бир актриса битта йўналишда қотиб қолиши керак эмас. Шунинг учун ролларни танламайман.
– Актрисаларнинг қўшиқ айтишига муносабатингиз қандай?
– Муносабатим яхши (кулиб). Ўзим ҳам ашула айтишни ёқтираман. Агарда овози бўлса, ашула айтишнинг ёмон жойи йўқ, деб ўйлайман. Масалан, Муниса Ризаеванинг овози ёқди. Қўшиқларни ҳам ҳис қилиб ижро этади.
– Ҳозир қайси фильмда суратга тушяпсиз?
– "Вафодорим” номли фильмда суратга тушяпман. Шаҳноза Жалилованинг "Ёзсиз йил”ида ҳам иштирок этдим.
Блиц савол-жавоб
– Оила ёки санъат?
– Оила, албатта.
– Ўзингизга ёққан ролингиз?
– Сардор Раҳимхоннинг "Шунақаям бўладими қиз бола” клипидаги шаддод қиз образи. Фильмларда ҳам шунақа образ бўлсайди...
– Давлат киноси ёки хусусий кино?
– Иккаласида ҳам ўйнашни хоҳлайман.
– Театр ёки кино?
– Иккаласида ҳам яхши. Лекин театр кўпроқ куч, қобилият талаб қилса керак. Насиб этса, театрда ишлаш ниятим ҳам йўқ эмас.
– Болливуд ва Голливудни кузатиб турасизми?
– Ҳа, албатта. Прити Зинта, Рани Мукержи, Голливуддан Жессика Алба, Анжелина Жолининг ижроларини мунтазам кузатиб бораман.

Яққол маълумот
Ҳозирда Ўзбекистон Давлат Санъат институтининг 4-босқич талабаси.
Иштирок этган илк давлат фильми бу – "Чол ва набира” картинаси.
Суҳбатдошимиз ёш, истеъдодли актриса Севара Солиева ҳаётда жуда дилкаш қиз экан. Биз унинг келгусида етук актриса бўлишини тилаб қоламиз.
Садафа ва Муҳайё суҳбатлашди.

7x7 GAZETASIDAN


Расскажи друзьям:


Категория: Shou-biznes olami | Ko'rildi: 977 | Qo'shdi: Master | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:20:45

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:3.128.173.5
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3