Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Mart » 23 » МИЛИЦИЯ ХОДИМИГА ЖАРОҲАТ ЕТКАЗГАН ЗЎРАВОНЛАР
14:53
МИЛИЦИЯ ХОДИМИГА ЖАРОҲАТ ЕТКАЗГАН ЗЎРАВОНЛАР
Юртимизда кундан-кунга транспорт тизими ривожланиб, йўлларимиз серқатнов бўлиб бормоқда. Бу холат ЙХХБ ходимларидан янада тезкорликни, ҳушёрликни ва албатта масъулиятни талаб этади. Бурчларини ҳис этган ходимлар кечаю кундуз кўчаларда ҳаракатланаётган ҳар бир машина ҳаракатини назорат этиб туришни асосий вазифалари деб биладилар. Тезликни ошириб кетаётган ёхуд светофорнинг қизил чироғи ёнганда тўхтамай ўтиб кетган, қоидани бузган ҳайдовчи ўзининг ёки бегуноҳ бир йўловчининг ҳаётига зомин бўлиб қолиши мумкинлигининг олдини оладилар. Афсуски ЙХХБ ходимларининг меҳнатлари қадрига етмаётган кимсалар ҳам орамизда учраб туради.

1984 йилда туғилган Дилшод Ботиров ҳам амалдаги қонун-қоидаларни менсимаган ҳолда спиртли ичимлик истеъмол қилиб автомобилга ўтирди. У айни тинч, аҳоли ором оладиган вақт, тунги 24:00 атрофида пойтахтнинг Юнусобод тумани Амир Темур номидаги кўчасининг айланма йўлида жойлашган автосалон ёнида "Матиз” русумли автомашинасини бошқариб келиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 472-сонли Қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 8,2-банди талабларини бузган ҳолда светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмай ўтганида, шу ерда хизмат олиб бораётган ЙХХБ ходими томонидан тўхтатилди. Лекин у инспекторнинг қонуний талабини бажармасдан, ҳаракатланишни давом эттирди. Бу пайтда Дилшоднинг ёнида яқин қариндоши, 1970 йилда туғилган Гулнора Садриева ҳам бор эди.

– Ўша куни мен синглимникига меҳмонга боргандим, – деди ўз кўрсатмасида Г.Садриева. – Соат еттиларда жияним Дилшод менга қўнғироқ қилиб, "Хола, ўртоқларим билан зиёфатда ўтирибман. Бу ердан тўғри сизларникига бораман”, деди. Жияним ўтиришдан қайтганида ҳеч қандай спиртли ичимлик ичмаганди. Кечки пайт мазам бўлмай қолди. Жиянимдан машинасида касалхонага олиб боришини сўрадим. Йўлда кетаётганимизда ЙХХБ ходими тўхтатди. Ортимизда юк машинаси келаётгани учун дарҳол тўхтатолмай, нарироққа бориб тўхтатдик. Шу пайт "Жигули” машинаси олдимизни тўсиб олди. Ундан ЙХХБ ходими тушиб келди-да, қоида бўйича чест бермай, тўсатдан машинанинг калитини беришимизни талаб қилди. Жияним машинадан тушганида эса унга дўқ уриб, елкасидан турта бошлади. Мен жиянимни ажратиш учун машинадан тушдим, ўзимизни ҳимоя қилишга мажбур бўлдик...

Дилшоднинг жиноятига шерик бўлган Гулнора ўзининг ҳамда жиянининг айбини яшириш мақсадида ЙХХБ ходимларига нисбатан яна бир қанча ёлғон кўрсатмаларни бериб ўтди. Унинг энг катта хатоси маст ҳолда рул бошқарган жиянининг "спиртли ичимлик ичмаганди” дея нотўғри кўрсатма бергани бўлди. Аслида жиноят тафилотлари қуйидагича эди.

Тунги набатчиликда хизмат қилаётган ЙХХБ ходими ҳамкасби билан кечки соат 24:00 ларда Юнусобод айланма ҳаракатида, автосалон олдида турган вақтларида "Матиз” машинасининг светофорнинг қизил чироғига қарамай ўтиб кетаётганини кўришди. Инспектор дарҳол ҳайдовчига ҳуштак чалди ва махсус таёқчаси орқали тўхташга ишора берди. Лекин машина унинг қонуний талабини бажармай, яъни тўхтатмай ҳаракатни давом эттирди. Инспекторда ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳақида шубҳа уйғонди. Тунги совуқ бўлгани сабабли уларга бириктирилган патрул машинасини қизитгунларига қадар "Матиз” кўздан ғойиб бўлиши мумкин эди, шунинг учун инспекторлар фурсатни бой бермай бироз олдин ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилган машина ҳайдовчисига вазиятни тушунтириб, унинг машинасида қоидабузарнинг ортидан қувишди. Дилшод ортидан етиб келган машинани кўргандагина тўхташга мажбур бўлди. Инспектор "Матиз” ҳайдовчиси Дилшоднинг ёнига бориб чест берди ва ундан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатишини сўради. Қўрққан олдин мушт кўтарар деганларидек Дилшоднинг ёнида машина ҳужжатлари бўлмаган. Устига-устак, у маст ҳолатда рулга ўтирганди. Айбини тан олмаслик мақсадида машинадан тушиб, ЙХХБ ходимига қўпол муомала қила бошлади. Қонуний талабини бажариш ўрнига дўқ ураётган ҳайдовчини инспектор гап билан тартибга чақирди, лекин Дилшод ўз ҳолатини бошқаролмай ходимнинг ёқасига чанг солди. Бу пайтда машинадан тушган Гулнора жиянини тинчлантириш ўрнига, аксинча ўз хизмат вазифасини бажараётган ЙХХБ ходимига беҳаё, қўпол гаплар билан муносабатда бўла бошлади. Ходимнинг юз қисмига уриб, "Агар менинг ўғлимга тегсанг, сени қаматиб юбораман”, деб дўқ урганча икки кишилашиб инспекторни туртиб, кийимидан торта бошлашди. Инспектор ўзини ҳимоя қилиш учун, жазавага тушиб, мушт кўтараётган Дилшоднинг ҳаракатини тўхтатиш мақсадида унинг қўлларини қучоқлаб олди. Шу вақт Гулнора ходимнинг пагонини юлиб олиб, унинг бош ва бўйин қисмларига зарб билан ура бошлади. Дилшод эса ўзини ушлаб турган инспекторнинг қўлини тишлаб олди. Оғриқ таъсирида инспектор зўравоннинг қўлларини қўйиб юборди ва рация орқали хизмат юзасидан шерикларини чақиришга мажбур бўлди. Бироздан сўнг етиб келган ИИБ ходимларини ҳам Гулнора қўпол сўзлар билан ҳақоратлай бошлади. Ҳамон ғазабини боса олмаётган Дилшод бу пайтда машинаси багажидан балон калитини олиб инспекторга қарата улоқтирди...

Яхшиямки, инспектор ўзини четга олиб қочди. Йўқса зарб билан ирғитилган жисм оғир тан жароҳати етказиши мумкин эди. ИИБ ходимлари Дилшоднинг ёнида ҳайдовчилик ҳужжатлари йўқлигини аниқлашгач, "Матиз”ни жарима майдончасига олиб бормоқчи бўлишди. Лекин Гулнора машинанинг калитини маҳкам ушлаб олганча машина унга тегишли эканини, ҳеч кимга бермаслигини таъкидлаб, дод-вой солиб, бақира бошлади. Шундан сўнг ходимлар қоидабузар ҳайдовчини қўлдан чиқариб юбормаслик учун унинг ўзини хизмат автоуловида туман ички ишлар бошқармасига олиб кетишди. Гулнора эса "Матиз” машинасини қаергадир яшириб, сўнг Дилшоднинг ортидан ички ишлар идорасига борди.

Тергов жараёнида қилғиликни қилиб қўйиб сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлган Гулнора билан Дилшодлар ўзларини оқлаш мақсадида ёлғон кўрсатмаларни беришса-да, лекин жабрланувчи инспекторнинг навбатчиликдаги ҳамкасби ҳамда рация орқали ёрдамга етиб келган ИИБ ходимлари, шунингдек "Матиз” ортидан етиб боришларига ёрдам берган машина ҳайдовчиси ва бир қанча гувоҳлар жиноятчиларнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари юзасидан гувоҳлик беришди.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, жабрланувчи инспекторда "бош тепа ва чап қўл тўртинчи бармоқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, бўйин соҳаси, ўнг билак, ўнг қўл кафтида ва чап елка соҳаси тери шилинмалари ва юмшоқ тўқималарини лат ейиши” кўринишидаги тан жароҳатлар аниқланиб, мазкур жароҳатлар оғирлик даражаси бўйича енгил тан жароҳат деб баҳоланиши кўрсатилган.

Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди. Бироқ ҳар қандай майда жиноят ўзининг ортидан тузатиб бўлмас аянчли оқибатларини олиб келиши ҳам мумкин. Йигирма етти ёшни қаршилаган Дилшод ёшлигига бориб қўполликка йўл қўйгандир, лекин ақл-ҳушини йиғиштириб олган аёл ёшидаги Гулноранинг жиянига тарбия бериш, тўғри йўл кўрсатиш ўрнига ўзининг нотўғри ҳаракатлари билан Дилшодни баттар жиноятга ундаганини оқлаб бўлмайди. Айбдорлар қилмишларига яраша жазоларини оладилар. Бугун Дилшод маст ҳолатда қоидани бузгани, хизмат вазифасини ўтаётган ходимни ҳақоратлаб, қўл кўтарганидан чин юракдан пушаймондир, балки ҳамон ҳовуридан тушолмагандир... У берилган жазодан сўнг ўзига қандай хулоса чиқармасин, бир ҳақиқатни тушуниб етмоғи лозим. Агар ЙХХБ ходими ўз вақтида унинг ортидан етиб бориб машинасини тўхтатмаганида у спиртли ичимлик таъсирида ўзини бошқаролмай кимнингдир қимматбаҳо машинасига катта миқдорда моддий зарар етказиши ёки янада аянчлиси қайсидир йўловчининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин эди. Ўйлаймизки, ушбу воқеа йўл-ҳаракати қоидаларини ҳамон тушуниб етмаётган ёшларга сабоқ бўлади.
О.М.Маннонов, Юнусобод тумани прокуратураси
терговчиси, 3-даражали юрист;
Р.Маҳмудова оққа кўчирди.


7X7 GAZETASIDAN


Расскажи друзьям:


Категория: Mutolla uchun | Ko'rildi: 1020 | Qo'shdi: Master | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 2
2 Gabarjuba  
0
3КЕЕК4ККК

1 ॐ˙·Sayt_Malikasi·˙ॐ  
0
xaqiqatda mast odami aqli joyida bomidi nu kopkota xolasini esi qatekan tavba jazolaw kere bulani

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:21:10

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:52.14.213.94
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3