- Тинч океанида учрайдиган елканбалиқ "қардош”лари орасида энг тез ҳисобланади, у суръатини 100 км/соатгача етказиши мумкин. - Қутб айиғи одам ҳидини 30 км узоқликдан ҳис этолади. Тезлигини соатига 40 км.гача оширади. - Тукли ари сониясига 160 мартагача қанотларини қоқади. - Колибрининг юраги дақиқасига 615 марта уради. - Сўнгги 30 йилда эгизаклар туғилиши икки баравар кўпайган. - Америкада XVII асрда аёллар ўртача 13 та фарзанд кўришган. - Англия қироличаси Виктория туғиш жараёнида анестезия (оғриқ қолдирувчи) сифатида хлороформдан фойдаланган биринчи аёллардан бўлган.
– Она бўлиш қанақа экан? – Буни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Оналик ўзингни эсдан чиқариб, болангни биринчи ўринда кўриш экан. Бола туғилгандан кейин вужудингда умрингда ҳис қилмаган меҳр туйғуси пайдо бўларкан. Оналик туйғуси шунчалик лаззатли бўлади, деб ўйламагандим. Худди дунёга қайта келгандек бўлиб, шу пайтгача қаерда эдинг, болажоним, сенсиз нима қилиб юрувдим, қандай яшаётгандим, деб атрофида гирдикапалак бўлишни айтинг.
Юртимизда кундан-кунга транспорт тизими ривожланиб, йўлларимиз серқатнов бўлиб бормоқда. Бу холат ЙХХБ ходимларидан янада тезкорликни, ҳушёрликни ва албатта масъулиятни талаб этади. Бурчларини ҳис этган ходимлар кечаю кундуз кўчаларда ҳаракатланаётган ҳар бир машина ҳаракатини назорат этиб туришни асосий вазифалари деб биладилар. Тезликни ошириб кетаётган ёхуд светофорнинг қизил чироғи ёнганда тўхтамай ўтиб кетган, қоидани бузган ҳайдовчи ўзининг ёки бегуноҳ бир йўловчининг ҳаётига зомин бўлиб қолиши мумкинлигининг олдини оладилар. Афсуски ЙХХБ ходимларининг меҳнатлари қадрига етмаётган кимсалар ҳам орамизда учраб туради.