Ё бардошим етмасмиди, таслимманми ҳижронларга? Адашдимми яна қайта меҳрим бериб инсонларга? Ёки яна алдандимми тақдир деган достонларга? Сени ташлаб мен кетдимми ёки сенми, муҳаббатим?
Сени кўрмай суйган бўлсам, кўр қалбимни суярмидинг? Орзуларим билганингда сен ҳам армон туярмидинг? Исминг айтиб жоним берсам, зарра бўлса куярмидинг? Кетма десам қабримда ҳам қолармидинг, муҳаббатим?
Ёмғир ёғар сел-сел бўлиб, саволларга йўлдош бўлиб… Чақмоқ каби портлай дейман, дод солайми кўксим тўлиб? Булут тўсган ҳилол каби руҳим борар аста сўниб, Мен кетгандек ташлаб сени умрим кетар, муҳаббатим… Али Ал Меҳр