"НАФИС” ШИРИНЛИГИ Масаллиқлар: 200 гр сариёғ, 1,5 ст. шакар, 3 та тухум, 1 ст. қатиқ, 1 ош қошиқ истеъмол содаси ва сирка, керагича ун. Начинкаси учун: 1 ст. ўрик (ёки хоҳишга кўра) мураббоси, 0,5 ст. шакар ва ёнғоқ. Тайёрланиши: ишни қатиққа сиркада "ўлдирилган” истеъмол содасини солишдан бошлаймиз. Унга тухум ва шакарни солиб, шакар эригунига қадар аралаштирамиз. Алоҳида идишга ун ва сариёғни солиб, уқалаймиз. Сўнг икки идишдаги масаллиқларни бирлаштириб, юмшоқ, лекин қўлга ёпишмайдиган хамир қорамиз. Начинка учун ажратилган барча масаллиқларни бир идишга солиб, бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирамиз. Хамирни бироз тиндириб, уни ёнғоқдек зувалачаларга бўлиб чиқамиз. Уларни ёйиб, орасига начинкани солиб, ярим ой шаклида ўраймиз. Бундай ширинликни чучвара шаклида ҳам ўрасангиз, у дастурхонингизнинг кўркига айланади. Муҳими, газ печида начинка ташқарига чиқиб кетмаслиги керак. Ширинликни газ патнисига жойлаб, 30-35 дақиқа мобайнида пиширамиз. Бироз совиган ширинликларга қанд упаси сепсангиз, янада мазали бўлади.
Инсон пайдо бўлибдики, аппендицит (кўричак чвалчангсимон ўсимтаси, яъни аппендикснинг яллиғланиши) билан оғрийди. Халқ тилида бу касаллик оддийгина қилиб «кўричак» дейилади. Тиб тарихчилари маълумотларига кўра, XVIII асрда Англияда Муҳаммад исмли жарроҳ кўричакни илк маротаба жарроҳлик йўли билан даволаган. Демак, ўша пайтгача кўричак билан оғриганларнинг аксарияти ўлиб кетган, аммо маълум қисми вужудида иммунобиологик хусусиятларнинг кучлилиги, катта чарвида йирингли жараённи чегаралаш хусусияти мавжудлиги боис бир-икки ҳафта дард билан олишиб, тузалиб кетган.