Facebook асосчиси Россия Бош вазири билан учрашмоқчи
Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиси Марк Цукерберг бугун Москвада Россия Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади.
Россия ҳукумати раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувнинг асосий мавзуси ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда Сколково илмий-техник мажмуадаги телекоммуникация ва янги ширкатларнинг ривожланиши бўлади.
Медведев билан учрашувдан кейин Марк Цукерберг Москва Давлат университетида очиқ маъруза билан чиқиши кутилмоқда.