Россиянинг энг бой тадбиркори бўлган Алишер Усмонов бор мулкини бирлаштириб, йирик холдинг ташкил қилмоқчи.
Би-би-си радиоси рус хизматига берган интервюсида Усмонов йиққанлари катта холдинг тузишга етарли даражага етганини айтган.
Миллиардер тадбиркор ўз активларини бириктирадиган янги холдингнинг тоғ-кон саноати, телекоммуникация, интернет ва ОАВ, молия ҳамда инвестиция соҳаларида фаолият юритадиган гигант ташкилот бўлишини режаламоқда.