Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2013 » Fevral » 15 » Озода Нурсаидова: “Мен энди умуман бошқа Озодаман!”
03:33
Озода Нурсаидова: “Мен энди умуман бошқа Озодаман!”

Бу хонанданинг деярли ҳар бир қўшиғи қалбимиз тўридан  ўрин олиб улгурган. У бошқаларга ўхшамайди. Унинг қўшиқларида кечагина бизни қийнаётган дард, алам, ҳасратлар, ёки дилимизни яйратган қувончлар, одамлар орасидаги гаплар акс этган. Мана беш йилдирки, Озода Нурсаидова (Саидзода) ижодий танаффусда. Буни танаффус дейиш тўғри бўлармикан... Чунки хонанда шу вақт оралиғида ҳам тинмай ижод қилди. "Ўтган вақт эса мени анча тарбиялади”, дейди у. Эътиборингизга қўшиқлари каби дилкаш инсон, сиз соғинган санъаткор Озода Нурсаидова билан бўлиб ўтган суҳбатимизни ҳавола этар эканмиз Жалолиддин Румийнинг "Ҳар бир маҳрумият - муяссариятдир, Ҳар бир муяссарият - маҳрумиятдир” деган фикрлари хаёлимиздан ўтди. Сабаби, Озода беш йил ичида ниманидир йўқотиш эвазига бошқа азиз нарсани топди. Топиш асносида кераксизларидан воз кечди.

— Санъат оламида кўринмаганингизга ҳам  беш йил бўлибди. Бу муддат ичида қарашлшарингиз, ҳаётга, санъатга бўлган муносабатингиз ўзгангандир?  Қандайдир хатолардан етарлича хулоса чиқаргандирсиз?

— Албата, ҳаётнинг ўзи энг катта устоз. Ортда қолган умр, қилинган ишларни сарҳисоб қилганда, ютуқлар ҳам хатолар ҳам яқол кўзга ташланади. Ҳар биримиз хом сут эмган бандамиз, беайб парвардигор дейишади. Ҳато қилмаган кишининг ўзи бўлмаса керак. Гап ҳатода эмас шу ҳатони ўз вақтида тушуниб етишда. Мен ҳам авна шу вақт оралиғида хатоларимни тушуниб етдим.

Мен мана шу юртнинг, шу халқнинг фарзандиман. Инсонга Ватан ҳам юрак, она сингари бир донадан берилади. Ўзбекистонда туғилиб ўсганим энг катта бахтим эканини англадим. Бундай эркин, обод, жаннамкон юртни дунёнинг бошқа бурчагидан топиб бўлмайди. Юртбошимиз раҳнамолигида юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлига қилинаётган ишларга ҳар бримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Мен ҳам бугунги ўзбек санъатининг бир вакили сифатида қолган умрнимни  Ватанимга, халқимга сидқидилдан хизмат қилишга қатъий бел боғлаганман.


— Орадан анча вақт ўтди. Мухлислар сизни унутиб қўйишидан қўрқмадингизми?  Аслида ўтган беш йил ичида унутганлар ҳам бўлгандир.

— Агар мен шоу-бизнеснинг этагидан тутиб, фақат бугунимни ўйлаб яшаганимда бундан қўрқсам бўларди. Шоу-бизнес билан ҳақиқий ижоднинг фарқи бор. Одамларнинг қалбидан жой оладиган қўшиқлар яратиш мен учун катта бахт. Агар мен шоу-бизнес учун ижод қилганимда эди, одамлар мени аллақачон унутган, ўн йил аввалги қўшиқларимни эшитиб юрмаган бўлишарди. Гарчи бугун ТВ ва радиоканалларда деярли чиқмаётган бўлсам-да, ижоддан тўхтаганим йўқ. Санъатдаги бугунги жараённи четдан туриб кузатяпман. Бугунги кун тингловчисига нима кераклигини ўрганяпман.


— Бугун ортга назар ташлаб, йиллар давомида кўп нарсани ютқаздим, вақтни бой бердим деган фикрга келмайсизми?

— (узоқ ўйланиб) Бой бериш, ўтган нарсага афсус чекиш ҳар бир инсонга хос одат. Бугун ҳаётга нисбатан қарашим аввалгига қараганда анча ўзгарган. Ҳар бир нарсадан яхшиликни ахтараман. "Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё” деб бекорга айтишмайди. Ёлғиз қолган дамларимда ортимга қараб, босиб ўтган умр йўлимдаги ҳамма нарсани тарозига қўйиб кўришга ҳаракат қиламан. Кимнингдир наздида вақтни бой бергандирман, аммо эвазига сабрдек улкан мукофотга эришдим. Ҳатто маблағ, мол-давлатни ҳам бой берган бўлишим мумкин, бироқ борига шукр қилишдек бахтга муяссар бўлдим. Энг муҳими, мен изланишдан, ижоддана тўхтаганим йўқ.


— Айни дамда янгиликлар бисёр бўлса керак. Умуман олганда ўтган вақт давомида нималар билан банд бўлдингиз?

—  Бундан анча вақт аввал илк халқаро мусиқий альбомим устида иш бошлаган эдим. Насиб этса, мана шу альбомимни тақдим этиш арафасидаман. Олдиндан айтиб қўяй, бу мусиқий альбом аввалгиларидан анча фарқ қилади. Чунки,  уни Ҳиндистон, Миср, Туркия ҳамда дубайлик ижодкорлар билан ҳамкорликда тайёрладик. Ундаги қўшиқлар ўзида ҳам миллийликни, азалий қадриятларимизни, ҳам Европага хос оҳангларни мужассамлаштирган.


—   Бундай альбомни чиқариш учун катта маблағ сарфлагандирсиз?..

— Мен бу альбомим орқали маблағ топишни ният қилмаганман. Ҳар бир ижодкорнинг ўз орзуси бўлади. Мана шундай халқаро миқёсдаги ва турли тиллардаги қўшиқлар жамланган мусиқий альбомни чиқариб, шу орқали Ватанимиз номини жаҳонга танитишни мақсад қилгандим. Бугун ана шу мақсадимнинг остонасида турибман. Аслида ҳар бир киши туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган она юртини дунёга танитгиси, унинг номи билан фахрлангиси келади.


— Бугун санъатга пул  топиш манбаи сифатида қарайдиганлар кўпайиб кетган. Бунга қандай муносабатдасиз?

— Санъаткорнинг биринчи ўриндаги вазифаси инсонлар тафаккури ва савиясининг ошиши ва билимининг юксалишига хизмат қилишдир. Қўшиғимиз орқали тингловчиларнинг қалбига кириб борамиз. Аммо, саёз шеър, саёз мусиқа ва маромига етмаган ижро билан одамларни алдаш - бировнинг омонатига хиёнат қилиш билан баробар. Шахсан ўзим доим бир ақидага амал қиламан. Ҳар қандай вазиятда ҳам, ёмон қўшиқ айтмайман. Замоннинг ортидан қувишни ўзимга эп билмайман. Бугунги қилаётган ишим кечагисидан албатта бир поғона баланд бўлиши керак.


— Балки оилавий бахтни ҳам бой бергандирсиз. Аёл кишининг ўрни оилада дейишади.

— Оила қуришнинг эрта-кечи йўқ.


— Сиз учун вақти келмадими?  

— (кулиб) Бор сирларни очишга ундаяпсиз-да. Очиғини айтсам, мен ҳам ўзимга аталган бахтни топдим. Худо хоҳласа, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида турмуш қуришни режалаштиряпман.


— Тўй ҳақида сўраганимда кўзингиз чақнаб кетди. Демак, севишиб турмуш қуряпсиз.

— Албатта (синглиси Нилуфарга қараб кулиб юборди).



— Озода Нурсаидованинг  муҳаббат ҳақидаги қўшиқлари жуда кўп. Хўш, ўзингиз қандай муҳаббатни бошдан кечиряпсиз? Балки куёвнинг кимлигини айтарсиз?

—Олдиндан буни ҳаммага ошкор қилишни истамайман. Муҳаббат дардига келадиган бўлсак, мен бирор одамни севсам жуда қаттиқ, бутун борлиғим билан севаман. Муҳаббат замон ва макон, танламайди. Очиғи, ўзим бошимдан кечирганимда унинг нақадар илоҳий эканини ҳис қиляпман.


— Қизиқ, яқин орада тўй бўлса, демак танаффус яна анча муддатга чўзиларкан-да?

— (кулиб) Йўғ-э, мухлисларимни шунча интизор қилганим етар. Лекин саволингиз жуда ўринли бўлди. Танаффус қилишга келсак, узоқ муддат ижоддан чекиниш ниятида эмасман. Шунинг учун ҳам ҳозирданоқ янги қўшиқлар устида ишлаб, репертуаримни бойитиб боряпман.


— Синглингиз Нилуфарнинг қўшиқ айтиши ҳам катта янгилик бўлди. Бироқ негадир ижодни тўхтатиб қўйди.

— Аслида синглим қўшиқ айтишга у қадар ҳавасманд эмас. Кўпчиликка маълум Нилуфар тўлачадан келган. Бизнинг санъатимизда эса бундай хонандалар йўқ. У санъатга машҳурликни даъво қилиб киргани йўқ. Шунчаки ҳазиломуз бир қўшиқ қилиб бердим ва унга клип ишладик. Нилуфар санъаткорликка ҳеч қачон даъво қилмайди. Шундай бўлса-да, битта мусиқий альбомини ёзиб тугатдик-у, лекин ҳали альбом чиқаришга тайёр эмассан, халқни алдама, деб альбомни сотувга чиқаришга розилик бермадим.


— Бугунги кун санъаткорларидан кимларни ҳурмат қиласиз?

— Ўзбекистонд хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг ўзга юртда бўлса-да эришаётган ютуқларини кўриб қувоняпман. Биз аслида Севара билан Ўзбекистон давлат консерваториясида бирга ўқиганмиз. Унинг санъатини ҳурмат қиламан. Энг муҳими Севара ўтган йиллар мобайнида ўзлигини йўқотмади, шоу-бизнес деб пулнинг ортидан қувмади.


— "Ёр-ёр”, "Кўнгил”, "Увол”, "Бемор қиз ноласи”, "Орзуларим” номли қўшиқларингизни тинглаган кишилар юракдаги ярасига малҳамни шу қўшиқлардан топади. Хўш, Озода Саидзоданинг ўзи юракдаги дардларига малҳамни қаердан ахтаради?

— Кўпинча ўзимизнинг классик мусиқаларни ҳамда жаҳоннинг етук басткорлари томонидан яратилган асарларни тингласам юрагим таскин топади. Мен ҳам аёлман, ташқаридан кучли кўринганим билан баъзи пайтлар юрагим тўлиб вулқон каби отилишга тайёр бўлиб туради. Шундай пайтларда ёлғиз онам жонимга оро кирадилар. Ҳаётда қанча уринмайлик, қанча чиранмайлик ота-онадан содиқроқ ва меҳрибонроқ, беғараз дўстни топа олмас эканмиз. Баъзи вақтларда мен сабаб улар ҳам азият чекаётганларидан куюнаман. Демоқчи бўлганим ота-онамиз бизнинг бошимиздан ўтаётган қийин кунлар учун биздан кўпроқ эзилса эзиладики, кам эмас. Одамлар бу гапимни нотўғри тушунмасин. Ҳаётда нимагаки эришмайлик у хоҳ яхши хоҳ ёмон нарса бўлсин барчасида озми, кўпми ўзимизнинг ҳиссамиз бор.


— Ижодингиз гуллаган даврларда кўплаб ёш хонандаларнинг қўлидан тутдингиз. Бировни опам, бировнинг синглим дедингиз. Бугун улар ёнингиздами?

— Вақт мени анча тарбиялади. Ҳозир ҳам  атрофимда сиз айтган одамлар йўқ эмас. Кўпчилик хатога йўл қўйган кунларимда асл қиёфасини кўрсатди. Тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, юз ўгириб кетганлари ҳам бўлди. Бироқ мен бундан умуман хафа эмасман. Яратганнинг ўзи шу кунларни кўрсатиб оқ-қорани ажратиб олиш учун имкон берганига ҳам шукр.


— Бундан бир неча ой аввал ёш хонанда Дилсўз "Оҳларим мани” деб номланган қўшиқ айтганди. Қўшиқнинг мусиқаси, куйланиш услуби сизнинг ўтган йили мухлислар эътиборига ҳавола этган "Аста-аста” номли қўшиғингизга ўхшаб кетади. Буни ўтган йилнинг ёз ойларида Дилсўзнинг ўзига ҳам айтгандим. У бу қўшиқни Озода опанинг оранжировкачиси тайёрлаб бергани учун ҳам уларнинг қўшиқларига ўхшаб қолган деганди. Билишимча, бундан ўзингиз ҳам хабар топибсиз.

— Ростини айтсам, бу хонандани шахсат танимайман. Маълум бир муддат радио ва ТВда чиқмай қолганим. Оранжировкасига келадиган бўлсак, сиз айтган оранжировкачи бу қўшиқ устида деярли ишламаган. Мусиқий сайқални ҳам ўзим берганман. Энг ёмони ғоямни кўчириб бошқа одамга қўшиқ тайёрлаб берган. Наҳотки, ўша хонандаларимиз бировнинг қўшиғини кўчириб куйлаб чиқишдан уялишмаса. Агар ҳурмат юзасидан бир оғиз "Озода опа мен шунақа қўшиқ айтгандим, мусиқаси сизникига ўхшаб қолибди”, деганида олам гулистон эди. Муаллифлик ҳуқуқи деган нарсалар бор. Устига-устак мен ҳали тирикман, ўлганим йўқ. Наҳот энди санъатимиз бир-биридан ўғирлаш даражасига етган бўлса?


— Нималарга ачинасиз?

— Бугун ёшларнинг хориж эстрадасига муккасидан кетаётгани мени ташвишга солмоқда. Бу ўринда хориж мусиқасини ёмонлаш фикридан йироқман. Чунки ҳақиқатдан ҳам одамларга ёқяпти. Лекин шуни унутмайликки, биз дунёга чиқиб бўлдик. Бизнинг ҳам дунёни лол қолдиришга қодир санъатимиз борлигини кўрсатишимиз керак. Демакки, санъат асарларимизда ҳам сифат биринчи ўринда бўлиши керак. Лекин сўнгги пайтларда қўшиқларда нафақат матн, балки мусиқанинг савияси ҳам пастга тушиб кетяпти. Ахир шунча санъаткор бўла туриб, болаларимиз хорижлик қўшиқчиларни тинглаб юриши наҳот бизнинг виждонимизни қийнамаса? Жонли ижрода куйлаш санъаткорнинг вазифаси, лекин бугунги қўшиқчиларимиз жонли ижрода куйлай олмаганидан кейин мухлис албатта хорижга мурожаат қилиб, ўзимизнинг санъаткорларга паст назар билан қарайди-да!

  Бугун давлатимиз санъаткорларни бошига кўтариб барча шароитларни яратиб берган. Истаган киши қўшиқ куйлаш, мухлис орттириш ёки ижоднинг турли жабҳаларида ўзини кўрсатиш имкониятига эга. Шахсан мамлакатимиз раҳбари томонидан санъатга қаратилаётган эътиборни кўриб кўзим қувнайди. Демакки биз санъаткорлар мана шу ишончни оқлашимиз, шунга яраша лаббай деб жавоб қайтаришимиз керак.


— Чиндан ҳам, бугунги Озоданинг ҳаётга нисбатан қараши, фикрлаши, мушоҳада юритиши аввалгисидан анча фарқ қиляпти.

— Қуйидаги гапларимни ким, қандай талқин қилади билмадим-у, аммо мен энди санъатга қадам қўйяпман. Бундан аввалги Озода умуман бошқа одам эди. Бугун ҳаётга кулиб қарашга ўргандим. Ўзимда бошқа Озодани кашф этдим. Яқин кунларда мухлисларга янги ижод намуналаримни  тақдим этаман. Балки улар ҳам мени ўзлари учун янгидан кашф этишар. Энг муҳими мухлисларимни, уларнинг дийдорини соғиндим. 



Расскажи друзьям:


Прикрепления: Картинка 1 · Картинка 2
Категория: Shou-biznes olami | Ko'rildi: 1042 | Qo'shdi: Admin | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:11:12

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:18.218.61.16
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3